Рашк оқибатида келиб чиққан жиноят

Рашк оқибатида келиб чиққан жиноят

Хасанов Норбек (исми шарифи ўзгартирилган) турмуш ўртоғи Эсанова Адолатни маҳалладоши Х.Холлиев билан дон олишиб юради деб рашк қилиб, турмуш ўртоғини унга билдирмасдан кузатиб юриб, 2021 йил 26 апрель куни соат 1240 ларда турмуш ўртоғи Эсанова Адолат Музработ тумани марказидаги “Ойбек голд” ошхонасидан дугоналари билан овқатланиб чиқиб, катта йўл чеккасидаги пиёдалар йўлакчасида қўл телефонида гаплашиб кетаётганлигини кўриб рашк қилиб, турмуш ўртоғи Эсанова Адолатнинг ортидан югуриб етиб олиб, турмуш ўртоғининг қўлидан телефонини олиб қараганида охири 00-30 телефон абонент рақами билан гаплашиб келаётганлигини кўриб, телефонда турган нотаниш кишига “ало-ало ким бу” деб сўраганда ҳеч ким жавоб қайтармагандан сўнг, турмуш ўртоғидан ким билан гаплашаётганлигини сўрагач у жавоб бермаганлигидан жаҳли чиқиб, бегона эркаклар билан гаплашаётганлигидан шубҳаланиб яшаш уйидан ўзи билан олиб чиққан сариқ дастали ошхона пичоғини чўнтагидан чиқариб турмуш ўртоғини қорин соҳасига зарб билан бир маротаба санчиб олган вақтида воқеа жойига яқин жойда турган Б.Бойматов келиб унинг қўлидаги пичоғини олиб қўйиши натижасида турмуш ўртоғига бошқа пичоқ санчишга ёки тан жароҳати етказишга имконияти бўлмаганлиги сабабли Хасанов Норбек ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра ўзининг жиноий ҳаракатларини охирига етказа олмасдан ҳодиса жойидан қочиб кетган.

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди Хасанов Норбекни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,97-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топиб, озодликни маҳрум қилиш жазоси тайинлади.

 

ЖИБ Музработ туман суди раиси:   Т.Абдираимов