Ички ишлар ходимига қаршилик қилган шахсга жазо тайинланди

Ички ишлар ходимига қаршилик қилган шахсга жазо тайинланди

 

2021 йил 9 сентябрь куни тахминан соат 13:30 ларда Музработ тумани, “Музработ дарвоза” маҳалласида яшовчи Т.Соатов (исми шарифи ўзгартирилган) шу маҳаллада жойлашган автомобилларнинг эҳтиёт қисмлари сотиш учун дўконда ишда бўлган вақтда, туманнинг “Обод турмуш” маҳалласида яшовчи Ботиров Зафар маст ҳолда кириб келиб, иккаласи ўзаро тортишиб қолиши натижасида З.Ботиров Т.Соатовни қўпол сўзлар билан шахсиятига тегадиган ҳар хил сўзлар билан ҳақорат қилганлигидан сўнг Т.Соатов ушбу ҳодиса юзасидан Музработ тумани ИИБ ҲПБ ТП инспектори Б.Соиповга телефон қилиб, ҳолатни бартараф қилиш айтган ва ҳодиса жойига Б.Соипов профилактика инспектори Т.Абдуллаев билан бирга дўконга борган вақтларида, профилактика инспекторларининг қонуний талабларини бажармасдан, ҳолатга ойдинлик киритмасдан З.Ботиров ўзиги тегишли бўлган оқ рангли “Ласетти” русумли, давлат рақам белгиси 75 А 727 СА бўлган автомашинаси билан номаълум томонга кетиб қолганидан сўнг, профилактика инспекторлари биргаликда З.Ботировнинг уйига борган вақтда у уйидан чиқиб, маст ҳолда хизмат кийимида бўлган Б.Соиповнинг юзига қасддан била туриб, қонуний талабларига бўйсунмасдан хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакили Б.Соипов ва Т.Абдуллаевга фаол қаршилик қилиб, хизмат вазифасини бажаришдан воз кечишга мажбур қилиб, қасддан профилактика инспекторларинини уриб, хизмат кийимини қасддан йиртиб, уларга тан жароҳати етказган.

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди Ботиров Зафарни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 219-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топиб, жабрланувчиларнинг давоси борлигини, илгари судланганиб жазо ўтаётганлиги мунособати билан озодликдан махрум қилиш билан боғлиқ жазо тайинлади

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг раиси: Т.Абдираимов