Музработда шприц ишлаб чиқариш заводи иш бошлади

Музработда шприц ишлаб чиқариш заводи иш бошлади
 
Тиббиёт ходимлари куни байрами арафасида бугун Музработ туманида “Алпомиш Сервис Инвест” хусусий корхонаси томонидан тиббиёт соҳасида эҳтиёж юқори бўлган бир марталик шприцлар ишаб чиқариш йўлга қўйилди.
 
Янги заводнинг тантанали очилиш маросимида сўзга чиққан Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Музработ тумани эндиликда саноати ривожланаётган ҳудудлар қаторидан ўрин олаётганлиги, бунда маҳаллий тадбиркорларнинг ҳам муносиб ҳиссаси борлиги, чекка туманда шприц ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши воҳада тиббиёт саноати ҳам ривожланишга юз тутаётганлигидан далолат эканлигини таъкидлади.
 
Тадбиркор Ҳасан Панжиев раҳбарлигидаги мазкур корхонада йилига 200 минг дона шприц ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлиб, лойиҳанинг умумий қиймати 48 млрд. 150 млн. сўмни ташкил этади. 
 
Корхонанинг ишга тушиши натижасида 70 нафар маҳаллий ёшларнинг доимий бандлиги таъминланди.