Музработ туманида умумтаълим мактабларининг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Музработ туманида умумтаълим мактабларининг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Бугун 26 август куни Музработ тумани ҳокимлиги биносида туман ҳокимининг ўринбосарлари А.Ачилдиев, Ш.Азимов ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида “Музработ туманида умумтаълим мактабларининг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати хусусида” матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманда туман ҳокимининг ўринбосари Ш.Азимов туманда 57 та умумтаълим мактаб ва 1 та ИМИ фаолият юритаётгани, ҳозирги вақтда барча таълим муассасалари янги ўқув йилига шай ҳолатда эканлигини айтиб ўтди. Матбуот анжумани қатнашчилари томонидан янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати бўйича берилган саволларнинг барчасига мутасаддилар томонидан етарлича жавоблар берилди.