Туманда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар борасида Очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Туманда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар борасида Очиқ мулоқот бўлиб ўтди

 

Музработ тумани ҳокими иштирокида о‘тказилган навбатдаги очиқ мулоқотимиз “Туманда қишлоқ хо‘жалиги соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар” мавзусида бо‘лди.

  Куни-кеча азму шижоати баланд Музработ тумани ғаллакорлари катта муваффақиятни қўлга киритдилар. Туманда жорий йил давлатга дон топшириш шартномавий режаси ортиғи билан  бажарилди.

 Бу йил 11200 гектар майдонда бошоқли дон етиштирган туман бободеҳқонлари марра егалланган кунга қадар давлат омборига мўлжалдаги 23897 тонна ўрнига 24450 тонна сара ва сифатли дон армуғон етдилар. Бу муваффақиятга туманда мавсум олдидан ташкил етилган 13 та ўрим отряди екипажларининг мавжуд техника воситаларини куну тун юқори унум билан ишлатганлари евазига еришилди. Хусусан, Абдуназар Туропов, Фарҳод Нормуродов раҳбарлигидаги отряд аъзоларининг, шунингдек, Рашид Ўсаров, Миржалол Тошпўлатов сингари тажрибали комбайнчиларинг, 1700 тонна дон ташиган Икром Қурбонназаровдек ўнлаб автотранспорт ҳайдовчиларининг фидокорона меҳнатини алоҳида таъкидлаш жоиздир.

      Ҳозиргача тумандаги 293 та фермер хўжалигининг 271 тасида давлатга ғалла сотиш шартномавий режалари адо етилди. Айниқса, “Сайфиддин Агро”. “Файзулла Нормаматов”, “Нормат Қирра”, “Саидмуродова Солия” фермер хўжаликларининг миришкорлари гектар ҳисобига 65 сентнердан “олтин бошоқ” хирмони бунёд етиб, мавсум байроқдори бўлдилар.