Очиқ мулоқот бўлиб ўтди

ОЧИҚ МУЛОҚОТ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун, 26 июль куни Музработ тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Музработ туманидаги Халқ қабулхонаси мутахассиси Ш.Холмуров, Музработ туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири О.Шодмонов, туман ҳокимлиги девонхона мудири А.Худойназаров иштирокида "Туманда фуқаролар мурожаатлари. Фуқароларни қийнаб келаётган асосий масалалар ва уларнинг ечими" мавзусига бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда соҳага тегишли бўлган масъуллар шунингдек ижтимоий тармоқ фаоллари қатнашдилар. Ташкил этилган очиқ мулоқотда мавзуга оид долзарб масалаларда қизғин савол-жавоблар бўлиб ўтди.