Навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди

 

Бугун, Музработ туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими Э.Алимов иштирокида “Маҳалла фуқаролар йиғинларида амалга оширилаётган ишлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Унда туман ҳокими ўринбосарлари соҳага оид масъуллар ва ижтимоий тармоқ фаоллари қатнашди. Матбуот анжуманида туман ҳокимининг ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ф.Нормаматова тумандаги қишлоқларда, маҳаллалар ва меҳнат жамоаларида теварак-атрофни тартибга келтириш, ободонлаштириш, ариқ-зовурлар, хиёбонларни тозалаш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди. Анжуман давомида иштирокчилар томонидан берилган саволларга туман ҳокими Э.Алимов атрофлича жавоб берди.

000000