Навбатдаги Очиқ мулоқот ўтказилди:
Навбатдаги Очиқ мулоқот ўтказилди:
Музработ туман ҳокимлигида туман ҳокимлиги Қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари мажмуаси бош мутахассиси Жасур Жумаев иштирокида “Музработ туманида табиий газ, электр энергияси ва ичимлик сувини исроф қилмасдан фойдаланиш борасида олиб борилаётган ишлар” мавзусида Очиқ мулоқот ташкил этилди.
Ўтказилган очиқ мулоқотда тегишли масъул корхона раҳбарлари, журналистлар, ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этишди.
Табиий газни иқтисод қилиш
Тасдиқланган режага мувофиқ, Музработ тумани бўйича 2024 йилда 2151.8 минг м3 табиий газ иқтисод қилиниши белгиланган. 2024 йилнинг ўтган даври мобайнида (январь-август) туманбўйича белгиланган режа 754.0 минг м3 бўлибю, амалда 1038.6 минг м3 табиий газ иқтисод қилинди. Бу январь-август ойлари учун белгиланган режанинг 138% га бажарилганлигини билдиради.
Ёқилғи*-энергетика ресурсларига бўлган талаб ва эҳтиёж ўсиб боришини инобатга олган ҳолда, ички имкониятлар доирасида истеъмол маданиятини янада ошириш, табиий газдан мақсадли ва оқилона фойдаланиш бўйича туманимиз аҳолиси ўртасида кенг қамровли тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Жумладан тумандаги “Шаффоф” маҳалласининг Гулистон, Ёшлик, Баҳор, Камолот, кўчаларида “Янги ҳаёт” маҳалласининг Истиқлол, Гулпари, Чорвадор, кўчаларида яшовчи аҳоли истеъмолчилари хонадонларига кириб, ҳар бир истеъмолчига тежамкор газ асбоболари ва замонавий ёндиргичларнинг афзалликлари ва қулайлиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди. Натижада туманимиз аҳоли хонадонларига 2024 йил давомида 288 дона замонавий энергиятежамкор ёндиргичлар ўрнатилиб, белгиланган йиллик режа 100% га бажарилди.
Маҳаллабай ишлаш тизими янада кучайтирилиб, қўшимча 1 нафар ходим бириктирилди ҳамда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидаги 43 дан ортиқ маънан эскирган газ жиҳозлари хавфсиз, самарадорлиги юқори ва энерготежамкор жиҳозларга алмаштирилди. Натижада, йиллик 130.7 минг куб метр табиий газни иқтисод қилишга эришилди.
Бундан ташқари 2024-2025 йиллар куз-қиш мақсумига тайёргарлик кўриш мақсадида тумандаги “Янги ҳаёт” маҳалласи Аҳиллик кўасидаги 80 та хонадон 3 босқичли тизимдан 2 босқичли тизимга ўтказилди. Ушбу хонадонларга газ етказиб бериш 1 дона газ тақсимлаш қурилмаси демонтаж қилинди. Шунинг натижасида йиллик 5.1 минг м3 табиий газ иқтисод қилинди.
Электр энергиясини иктисод килиш
Тасдикланган режага мувофик, Музработ туман электр таъминоти буйича 2024 йилда 15 446 кВт электр энергиясини иктисод килиниши белгиланган булиб, утган ойлар давомида 6 875 кВт электр энергиясини иктисод килинди. Бу эса Январ-Август ойлари учун белгиланган режанинг 45 % га бажарилганини билдиради.
Ёкилги энергетика ресурсларига булган талаб ва эхтиёж усиб боришини инобатга олган холда, ички имкониятлар доирасида истеъмол маданиятини янада ошириш, электр энергиясидан максадли ва окилона фойдаланиш буйича туманимиз ахоли ва юридик истемолчилар уртасида кенг камровли таргибот тадбирлари утказилмокда. Жумладан:
65 та Тадбиркорлик суъбектлари 1 463 кВт режаа электр энергияси иктисод килиниши белгиланган булиб, амалда 49 та Тадбиркорлик суъбектлари 503 кВт электр энергияси иктисод килинмокда. Ижтимоий соҳа ва давлат идораларида режа