ТЕРГОВ СУДЬЯСИ ВА УНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ
ТЕРГОВ СУДЬЯСИ ВА УНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ
Жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июндаги “Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш бўйича очиқ мулоқот ташкил ташкил этилди. Очиқ мулоқотда туман суди, туман прокуратураси ва ички ишлар бўлими масъуллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Жорий йининг 10 июнь қабул қилинган мазкур Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб жиноят ишини юритишга масъул бўлган мансабдор шахслар рўйхатида янги “тергов судьяси” лавозими жорий этилиши белгиланган бўлиб, улар судга қадар иш юритув даврида процессуал қарорларга санкция бериш ва мажбурлов чораларини қўллаш масаласини ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиши белгиланди. Йиғилганларга шу ҳақида тўлиқ тушунчалар берилди.
Шунингдек, Фармонга мувофиқ, тергов судьясига қуйидаги жиноят материалларини қўллаш масаласини кўриб чиқиш ваколати берилади:
– қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш билан боғлиқ илтимоснома;
– қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш масалалари билан боғлиқ илтимоснома;
– паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимоснома;
– мурдани эксгумация қилиш ҳақидаги илтимоснома;
– почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги илтимоснома;
– тинтув ўтказиш ҳақидаги илтимоснома;
– телефонлар ва бошқа телекоммуникация қурилмалари орқали олиб бориладиган сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш ҳақидаги илтимоснома;
– мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимоснома;
Жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида тергов судьяси томонидан процессуал қарорларга берилган санкциялар фақатгина апелляция инстанциясида Қорақалпоғистон суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон ҳарбий суди томонидан якка тартибда қайта кўриб чиқилади.
– айбланувчини лавозимидан четлаштириш тўғрисидаги илтимоснома;
– шахсни тиббий муассасага жойлаштириш ҳақидаги илтимоснома;
– айбланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимосномаси;
– ушлаб туриш муддатини 48 соатга қадар узайтириш тўғрисидаги илтимоснома;
Прокурорнинг гувоҳ ва жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаш тўғрисидаги илтимосномаси.
Тергов судьяси институти тарихига назар ташлайдиган бўлсак, бу институт, айниқса, Францияда ўз тарихий илдизига эга бўлиб, давлат ва жамият ҳаётида мустаҳкам ўрин тутган ҳамда ишни судга қадар юритишда тортишув принципининг амал қилишини таъминлайдиган холис, мустақил институт намунаси сифатида намоён бўлди. Бугунги кунда Бельгия, Греция, Ироқ, Испания, Нидерландия ва Хорватия давлатларида тергов судьялари ўз фаолиятини муваффаққиятли амалга ошириб келмоқда. Тергов судьяси институти ҳозирда бир қатор собиқ совет иттифоқи давлатларида ҳам, жумладан Литва, Молдавия, Эстония, Латвия, Украина, Қозоғистон, Грузия ва Қирғизистонда жорий этилган. Қозоғистон Республикасида ҳам тергов судьялари 2015 йил 1 январдан буён фаолият олиб бормоқда ва бугунги кунда ушбу амалиёт анча ижобий натижа берганини таъкидлаш лозим.
Шу ўринда айрим хорижий давлатларнинг жиноят процессуал қонунларида тергов судьяларига бериладиган ваколатларни ўрганиб чиқиб, қонунчиликка самарали таклифлар бериш лозим. Чунки 2025 йил 1 январдан Республикамиз суд-ҳуқуқ тизимида ушбу институтнинг жорий этилишини эътиборга олсак, ижобий хорижий амалиётларни миллий қонунчиликка жорий этиш имконияти мавжуд.
Ҳуқуқшунослар томонидан кенг жамоатчилик вакилларини қизиқтирган Фармонга оид барча саволларга жавоб берилди.
Таъкидландики, Фармонларнинг асосий мақсади судьялар корпусини шакллантиришнинг янги механизмларини жорий этишга, суд тизими тузилмасини ислоҳ қилишга, суриштирув ва тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ишончли ҳимоя қилишга ва аҳолининг судларга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга қаратилган.
ИКРОМЖОН ШАЙМАНОВ,
Жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди раиси