Музработ туманида 2024 йил январ-июл ойларида асосий кўрсаткичлари тўғрисида статистик маълумот
Музработ туманида 2024 йил январ-июл ойларида асосий кўрсаткичлари тўғрисида статистик маълумот
САНОАТ
Дастлабки маълумотларга асосан, 2024 йилнинг январ-июл ойларида Музработ туманида фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари томонидан 278.3 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилишига эришилди ва 2023 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 110,5 % ни ташкил этди.
ХИЗМАТЛАР
Хизматлар соҳасини ривожлантириш ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. 2024 йил январ- июл ойларида хизматлар ҳажми 448,3 млрд. сўмни ташкил этди. Ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 111,2 % ни ташкил этди. Шундан Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 24.1 млрд..сўм, Молиявий хизматлар 51.3 млрд.сўм, Транспорт хизматлари 76.8 млрд.сўм, Савдо хизматлари 227.5 млрд.сўм ва 4.7 млрд.сўм бошқа турдаги хизматларни ташкил этди.
АСОСИЙ КАПИТАЛГА КИРИТИЛГАН ИНВЕСТИЦИЯЛАР
2024 йилнинг январ-июл ойларида 387,8 млрд. сўмлик асосий капиталга инвестициялар киритилди, ўсиш суръати 2023 йилнинг январ-июлга нисбатан 125.3 фоизни ташкил этди.
ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ
2024 йилнинг январ-июл ойларида 148.0 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ўсиш суръати 2023 йилнинг январ-июлга нисбатан 110.1 фоизни ташкил этди.
ЧАКАНА САВДО АЙЛАНМАСИ
Жорий йилнинг январ-июл ойларида чакана савдо товар айланмаси 533.8 млрд. сўмни ёки 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 111.6% ни ташкил қилди.
ТАШҚИ САВДО
Музработ туманида ташқи савдо айланмаси 2024 йилнинг январ-июл ойларида 12220.9 минг. АҚШ долларни, жумладан экспорт 10816.3 минг. АҚШ долларни, импорт 1404.6 минг. АҚШ долларни, шунингдек ташқи савдо салъдоси 9411.7 минг. АҚШ долларни ташкил этди.
Музработ туман статистика бўлими