Навбатдаги брифинг ўтказилди
Навбатдаги брифинг ўтказилди
Бугун, 25 январ куни Музработ тумани ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокимининг ўринбосари А.Йўлдошев иштирокида “Табиий газ, электр энергияси ва ичимлик сувини исроф қилмасдан фойдаланиш борасида олиб борилаётган ишлар” мавзусида навбатдаги брифинг ўтказилди.
Унда журналистлар, блогерлар, ижтимоий тармоқ фаоллари ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этишди. Қизиқарли савол-жавобларга бой ўтган брифинг А.Йўлдошев томонидан ўтган давр мобайнида бажарилган ишлар ҳамда келгусидаги режалар бўйича тўлиқ маълумотлар берилди.