Музработ туман ҳокими Абдурашид Исмаилов иштирокида “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати” мавзусида Очиқ мулоқот ўтказилди
Музработ туман ҳокими Абдурашид Исмаилов иштирокида “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати” мавзусида Очиқ мулоқот ўтказилди
Бугун, 25 октябрь куни Музработ тумани ҳокимлиги биносида туман ҳокими Абдурашид Исмаилов ҳамда тегишли мутасадди ташкилот ҳамда масъуллар иштирокида “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати” мавзусида Очиқ мулоқот ўтказилди
Жорий йилнинг 23 сентябр холатига Музработ туман ҳокимлигига жами 3 421 та мурожаатлар келиб тушган. Шундан,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ ва виртуал қабулхоналарига–1 224 та
Тадбиркорлар виртуал офиси ахборот порталига –3 та
Вилоят ҳокимининг виртуал қабулхонаси, Телеграм ва Фейзбук ижтимоий тармоқларига – 740 та
Туман ҳокими номига Жисмоний шахслардан Ёзма мурожаатлар сони 468 та
Туман ҳокими номига Юридик шахслардан Ёзма мурожаатлар сони 55 та
Туман ҳокими ва сектор раҳбарларининг ўтказилган сайёр қабулларига орқали – 931 та мурожаатлар келиб тушган.
Ушбу 3421 та мурожаатларнинг 1981 таси ижобий хал этилди, 1128 тасига тушунтириш берилди, 313 таси рад этилди.
Туман ҳокими очиқ мулоқот давомида ҳар бир мурожаат алоҳида ўрганилиб, ҳал этилишида ҳар биримиз масъул эканлигимизни яна бир бор такидлаб ўтди