Музработ тумани ҳокими Исмаилов Абдурашид Худаяровичнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан байрам табриги

Музработ тумани ҳокими Исмаилов Абдурашид Худаяровичнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан байрам табриги

 

Ассалому алайкум, азиз юртдошлар, қадрли тумандошлар!

 

Авваламбор, Сизларни ва сиз орқали барча халқимизни тобора яқинлашиб келаётган энг улуғ, энг азиз айёмимиз
“Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” ғоясини ўзида мужассам этган мустақиллигимизнинг 32 йиллиги байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман !

Бугун мамлакатимизда Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юртимизда жумладан, Музработ туманида ҳам ўз самарасини бермоқда.

Тумандошларимиз ўз ҳаётида рўй бераётган ўзгариш ва янгиланишлардан беҳад мамнунлик ва фарзандлари камолидан бахтиёрлик туйғуси билан яшамоқда.

Кейинги 6 йил давомида “Янги Ўзбекистон” деган тушунча реал воқеликка айланмоқда.

Ҳозирда туманимизда эришилаётган натижалар бўйича сўз бошлашда тадбиркорликни ривожлантириш соҳасига тўхталиб ўтсам.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев тадбиркорларга бугунги кунда кенг йўл очиб берди. Яъни юртимизда халқни рози қилиш, уларнинг даромад манбаларини ошириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган сиёсатни янада жадаллаштириш орқали мамлакатимизни янада ривожлантириш кўзда тутулганлиги таъкидлаб ўтилди.

Энг асосийси, давлат идораларида тадбиркорларга нисбатан муносабат ўзгарди, жамиятда уларнинг сони, обрўси ва мавқеи кун сайин ортиб бормоқда.

Туманда 2023 йил 1-ярим йиллик ҳолатига рўйхатдан ўтказилган
жами тадбиркорлар сони 1514 тани ташкил этган бўлиб,
2022 йилга нисбатан 2 бараварга яъни, 112 тага кўпайди.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида 1251 та лойиҳага 22 млрд 844 млн сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

Саноат корхоналари сони 252 тани ташкил этиб, вилоят саноатида туманимиз улуши 1.3 фоиздан 4.4 фоизга кўтарилди.

Туманни ижтимоий-инфратузлмасини яхшилаш бўйича олиб борилган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтадиган бўлсам,

2023 йилнинг ҳозирги даврига келиб туман бўйича жами 115,0 км (шундан, Цементбетон йўллар- 1,8 км, Асфальт йўллар- 63 км, Шағал йўллар- 50,2 км) ички йўллар таъмирланган бўлиб, шундан
ПҚ-408-сонли қарор бўйича 49,8 км ички йўллар, Деҳқонобод маҳалласи ҳудудида 5,0 км пиёдалар йўлаги ва аҳолига қулайлик яратиш мақсадида 4 дона кўприклар қуриб фойдаланишга топширилган бўлса, янги дастур бўйича 18,7 км ҳамда ҳашар йўли орқали 46,5 км ички йўллар  таъмирланди.

Ички хўжалик йўлларини таъмирланиши бўйича маҳаллалар кесимида таҳлил қилинганда:

- Буюк ипак йўли маҳалласида 2,6 км тошланди.

- Дарбанд маҳалласида 2,2 км асфалт 1,45 км тош ётқизилди.

- Деҳқонобод маҳалласида 1,4 км тош ётқизилди.

- Тонг юлдузи маҳалласида 4,7 км тош-шағал ва 1,0 км асфалт ётқизилди.

- Гулистон маҳалласида 1,3 км асфалт 2,4 км тош ётқизилди.

- Сополлитепа маҳалласида 9,6 км тош-шағал ва 0,5 км асфалт ётқизилди.

- Йўлчи маҳалласида 2,6 км тош ётқизилди.

- Олмазор маҳалласида 0,6 км тош-шағал ва 3,7 км асфалт ётқизилди.

- Боғи Эрам маҳалласида 1,7 км тош-шағал ва 2,3 км асфалт ётқизилди.

- Моҳият маҳалласида 11,2 км тош-шағал ва 2,2 км асфалт ётқизилди.

- Мехнатобод маҳалласида 0,6 км тош ётқизилди.

- Нурли хаёт маҳалласида 3,4 км тош ётқизилди.

- Шаффоф маҳалласида 0,6 км тош-шағал, 0,3 км асфалт ва 0,6 км цемент-бетонлар ётқизилди.

- Янги диёр маҳалласида 0,3 км тош-шағал ва 6,0 км асфалт ётқизилди.

- Мехригиёҳ маҳалласида 6,1 км асфалт ётқизилди.

- Дўстлик маҳалласида 4,1 км асфалт ётқизилди.

- Наврўз маҳалласида 4,0 км асфалт ётқизилди.

- Алпомиш маҳалласида 2,9 км асфалт ётқизилди.

- Анорзор маҳалласида 1,9 км асфалт ётқизилди.

- Бодомзор маҳалласида 4,0 км асфалт ётқизилди.

- Янги ҳаёт маҳалласида 1,2 км цемент-бетон ва 0,6 км асфалт ётқизилди.

- Орият маҳалласида 4,3 км тош-шағал ва 2,0 км асфалт ётқизилди.

- Янги ер маҳалласида 10,3 км асфалт ётқизилди.

- Файзиобод маҳалласида 2,1 км асфалт ётқизилди.

- Ат-Термизий маҳалласида 1,1 км асфалт ётқизилди.

- Файзиобод маҳалласида 2,1 км асфалт ётқизилди.

- Чегарачи маҳалласида 1,0 км асфалт ётқизилди.

- Маданият маҳалласида 2,4 км асфалт ётқизилди.

- Халқ йўли маҳалласида 1,2 км асфалт ётқизилди.

- Фидокор маҳалласида 1,0 км асфалт ётқизилди.

 Туман Электр таъминотини яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида гапирадиган бўлсам.

Электр таъминоти яхшилаш ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича 42 та трансформатор ва 113,9 км электр тармоқни мукаммал  ҳамда 101 та трансформаторни ҳамда 261 км электр тармоғини жорий таъмирлаш режалаштирилган.

Амалда 40 та трансформатор ҳамда 109,7 км  тармоқ мукаммал таъмирланиб, 94 та трансформатор ҳамда 188,8 км  электр тармоғи жорий таъмирланди.

Бундан ташқари бугунги кунга келиб, Муҳтарам Президентимизнинг қарорлари ва вилоят ҳокимининг тегишли топшириқларига асосан 1012 дона таян устунлар, 21 км электр тармоқлари ва 15 дона тарнсформатор пунктлари янгидан қурилди.

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида қуйидаги ишлар олиб борилди:

Туманимизда сўнги йиллар давомида 103,6 км ичимлик суви тармоқлари ва 8,6 км оқова сув тармоқлари янгидан қурилди. Бунинг натижасида 26 та маҳаллада яшовчи 124 968 нафар аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланишига эришилган бўлса, аҳолини марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 50,7 %ни ташкил этмоқда.

Вилоят ҳокимининг ташаббуслари билан “Шаффоф” маҳалласида 3,4 км ичимлик суви тармоғи тортилиб, ҳонадонларга уланмоқда.

Бундан ташқари “Нурли ҳаёт” маҳалласи ҳудудида 4,3 км ичимлик суви тармоқлари тортилиб, мазкур хонадонларни тармоққа улаш ишлари олиб борилмоқда.

 

Бундан ташқари туманда бошқа бир қатор соҳаларда эришилган кўрсаткичлар  бўйича тўхталадиган бўлсам.

Биринчи ярим йилликда 9,0 млн АҚШ доллар (6 ойлик режага нисбатан 100 фоиз) миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.

Ҳудудий корхоналар томонидан 4,8 млн АҚШ долларлик мева-сабзавот ва саноат маҳсулотлари экспорти амалга оширилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 100,3 фоиз ортиғи билан бажарилди.

2023 йилги инвестиция дастурига асосан қиймати 370 млрд 360 млн сўмлик 42 та истиқболли лойиҳаларини амалга ошириш ва 401 та янги иш ўринлари яратиш белгилаб олиниб, август ойи ҳолатига қиймати 52 млрд 800 млн сўмлик 17 та лойиҳалар ишга туширилиши ҳисобига 110 нафар янги иш ўрни яратилди.

 

Ижтимоий соҳани ривожлантириш борасида олиб борилган ислоҳотлар натижасида 2023 йилнинг ўзида қўшимча 3 та давлат ҳамда 6 та оилавий боғчалар ўз иш фаолиятини бошлади. Шу сабабли болаларнинг боғчага қамрови 8547 нафар яъни 59% дан ошди.

Инвестиция дастури асосида жорий 2023 йилда жами 2 та яъни 4 ва 6-мактабларда қўшимча бино қурилган бўлса, 3, 9, 15, 22 ва 39-мактаблар капитал таъмирланди.

 Бугунги кунда 3-мактабга қўшимча 180 - ўринли бино қурилмоқда. 36 ва     54-мактабларга қўшимча ўқув бинолар, 30 ва 36-мактабларда спорт зал қурилиши режалаштирилган.

2023-2024 ўқув йилига мактабларни таъмирлаш ва қайта реконстукция қилиш учун бюджетдан ортирилган маблағ хисобидан 12 миллиард 500 минг сўм пул маблағлари ажратилиб, 100 фоиз мактаблар таъмирланди ва янги ўқув йилига тайёр холатга келтирилди.

2023-2024 ўқув йилида 11 синфни томомлаган 1675 нафар битирувчи ёшларнинг 58 нафари, 54 та “олтин”, 4 та “кумуш” медаллари билан тақдирландилар. Шунингдек битирувчи ёшларинг 379 нафари (22,7%) ОТМ га ўқишга қабул қилинди.

Музработ туманида спортнинг оммавийлигини таъминлаш ҳамда аҳоли ўртасида спортни кенг тарғибот ва ташвиқот этиш мақсадида спорт турлари бўйича жами жорий йилнинг шу кунга қадар 72 та оммавий спорт тадбирлари ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда юқори савияда ташкил этилиб, ушбу тадбирларда 29 минг 359 нафар иштирокчилар қатнашди, Шулардан
1 минг 654 нафарини хотин-қизларни ташкил этди.

2023 йилнинг бошидан шу давригача 29 та медал қўлга киритилган бўлиб, жаҳон чемпионатида 14 та, Шулардан Ўзбекистон чеспионатида 15 та медалларни қўлга киритдик.

9 та Олтин, 10 та кумуш, 10 та бронза.

Туманимизда асосий эътибор аҳолига бирламчи тиббий хизматларини кўрсатиш тизимини ташкил этишга қаратилди.

2023 йил давомида фуқароларимизга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш соғлигини яхшилаш мақсадида энг оғир маҳалла “Файзабод” маҳалласида Оқтошобод Оилавий шифокорлик пункти 100 қатновга мўлжалланган, бундан ташқари 6 та маҳаллада Маҳалла  тиббиёт пунктлари ташкил этилди ва фуқароларимиз соғлигини тиклашлари учун фойдаланишга топширилди.

 

Туманимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида бир қатор ютуқларга эришилди.

Туманда Ғаллачиликда 2023 йилда 10 минг 700 га майдонга ғалла экилган бўлиб, шундан давлатга сотиш шартномавий режа
33 минг 384  тонна бўлиб, Амалда 34 минг 184,3 тонна 102.0 фоизга бажарилиб, туман ғаллакорлари ҳисобида бу йил ҳар йилгиданда кўп ғалла ҳосил олинди ва  ўз иҳтиёрларида қолдирилди.

Туманда 2023 йил ҳосили учун 9200 гектар ер майдонга пахта экини экилиб, ялпи тонна ҳосили 31280 тонна, 34 центнердан ҳосилдорлик режалаштирилган бўлиб, 210 нафар  фермер хўжалиги ва кластерлар билан шартномалар тузилиб агротехник тадбирлар ўз вақтида амалга оширилди, Ҳозирги кунда пахта йиғим-терим ишлари бошлаб юборилган бўлиб, ҳозирда қизғин давом эттирилмоқда.

2023 йил учун пилла етиштириш режаси 142 тонна бўлиб, амалда  142 тонна режа 100 фоизга бажарилди.

Туманда 22 та қорамолчилик фермер хўжаликлари мавжуд бўлиб 2023 йилда 21 та янги лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, амалда 3 та лойиҳа ишга тушурилиб, 12 та янги иш ўрни яратилди ва 47 та янги қорамоллар олиб келинди.

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан туманда чорвачиликни ривожлантириш учун 2 та чорвачилик кластери ташкил этиш мақсадида  туманга 3 минг янги қора мол обкелиш ва йилига  600 тонна гўшт ва 6 минг тонна сут ишлаб чиқариш, йилига 200 тонна гўшт ва 4500 тонна сут қайта ишлаш ва 450 та янги иш ўринлар яратиб лойиханинг умумий қиймати 131000 млн сўмни ташкил этади.

2023 йилда 178 км заврлар қазилиши режалаштирилган бўлиб амалда 51 км қазилиб хозирги куда 4 та экскаватор туман худудларида қазиш ишларни давом эттирмоқда ва ариқлар тозалаш режаси 560км бўлиб шундан техника 145 км, қўл кучида.

2023 йилда қишлоқ хўжалигида 17958 та янг  иш ўринлар яратиш режалаштирилган бўлиб амалда 100 % га бажарилди.

 

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан маҳаллаларда Ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин қизлар фаоллари штатлари жорий қилиниши бу маҳаллаларда ишларнинг янада яхшиланишига хизмат қилмоқда, Жумладан,  жорий этилган “Темир дафтар”даги 123 та оилаларга 209 млн , “Аёллар дафтари”даги 4153 нафар аёлларларга  2436.4 млн сўм , “Ёшлар дафтари”даги 980 нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва ижтимоиш иқтисолий масалаларини хал этиш мақсадида 1 млярд 19 млн  турли ёрдамлар кўрсатилиши таъминланиб, бу борадаги ишлар доимий давом эттирилмоқда.

Яна бир қувончли хабар туманимиз равнақига хисса қўшиб келаётган 2 нафар тумандошимиз янги “Амирқул бобо” фермер хўжалиги раҳбари Қурбонов Алишер Қурбонович ва “Ат-Термизий” МФЙ раиси Нурмаҳматов Саидали Маҳматқуловичлар Муҳтарам Президентиз томонидан “Шухрат” медали билан тақдирланди.

 

Ҳурматли тумандошлар!

 

Бугун мустақил Янги Ўзбекистонда ҳеч ким ва ҳеч бир оила эътибордан четда қолмайди.

Ҳудудлар Маҳаллабай ишлаш орқали буткул қамраб олиниб, янги ўсув нуқталари - ривожланиш драйверлари ишлаб чиқилаётган бўлса, аҳоли хонадонларига бориб фуқаробай муаммоларини ҳал қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, буларнинг барчаси ҳурматли Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда юз бераётган беқиёс ўзгариш ва янгиланишларнинг, юртимиз ободлиги ва халқимиз фаровонлиги йўлида олиб борилаётган изчил ислоҳотларнинг амалдаги самарасидир.

Шундай экан, олдимизга қўйилган улкан марраларни ҳамжиҳатликда, Президентимиз таъкидлаганларидек, халқимиз бугун ҳаётдан рози бўлиб яхши яшашлари учун барча шароитларни яратиб бериш-бизнинг сизлар билан олдимизга қўйган энг асосий мақсадимизга айланмоғи лозим.

 Азиз тумандошлар!

Яна бир бор сизларни Ватанимининг 32 йиллик Истиқлол байрами билан чин қалбимдан табриклар эканман, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахту-саодат, хонадонларингизга файзу-барака тилайман.

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Эътиборингиз учун раҳмат!