Электр энергияни ўзбошимчалик билан талон тарож қилиш сальбий  оқибатлари

Электр энергияни ўзбошимчалик билан талон тарож қилиш сальбий  оқибатлари

Кейинги пайтларда айрим корхона ва ташкилотлар, аҳоли вакиллари ҳам табиий газ, электр энергияси ва ичимлик сувини қонунга хилоф равишда ишлатаётгани фош бўлмоқда. Бундайлар кўпчиликнинг ҳаққидан ҳазар қилишмаяпти.

2023 йил 13 март куни Энергия ресурсларидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди.

Қонунга кўра Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига  қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди: 169-модда иккинчи қисми:

қуйидаги мазмундаги «д» ва «е» бандлар билан тўлдирилди:

«д) умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр энергиясини, табиий газни, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш йўли билан;

е) умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига электр энергияси, газ ёки сув таъминоти ташкилотларининг мансабдор шахслари ёки ходимлари томонидан олдиндан тил бириктириб, тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр энергиясини, табиий газни, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш йўли билан содир этилган бўлса»;

1852-модда қуйидаги мазмундаги еттинчи қисм билан тўлдирилди:

«Ушбу модда умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр энергиясини, табиий газни, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш орқали талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳаракатлар содир этилганда қўлланилмайди»;

3) саккизинчи бўлим қуйидаги мазмундаги атама билан тўлдирилсин:

«Тижорат мақсади — жисмоний ёки юридик шахслар томонидан муайян фаолиятда фойда ёки даромад олишга қаратилган мақсад».

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилди:

1) 61-модда:

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилди:

«Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр энергиясини, табиий газни, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш йўли билан электр энергиясини, табиий газни, совуқ ёки иссиқ сувни ўғирлаш тарзида содир этилган оз миқдорда талон-торож қилиш, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади»;

учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Тижорат мақсади деганда жисмоний ёки юридик шахслар томонидан муайян фаолиятда фойда ёки даромад олишга қаратилган мақсад тушунилади»;

101-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилди:

«Ушбу модда умумий фойдаланишдаги электр ёки газ тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр энергиясини, табиий газни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш орқали оз миқдорда ўғирлаш билан боғлиқ ҳаракатлар содир этилганда қўлланилмайди»;

163-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилди:

«Ушбу модда умумий фойдаланишдаги иссиқлик ёки водопровод тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш орқали оз миқдорда ўғирлаш билан боғлиқ ҳаракатлар содир этилганда қўлланилмайди» деб кўрсатилган. 

Туман суди томонидан 2023 йил 1 январидан ҳозирги кунга қадар 129 та шахсга нисбатан ноқонуний электр энергия тармоқларига уланган шахсларга нисбатан маъмурий иш кўрилиб, жами етказилган 191248842 сўм зарар келтирганлиги аниқланиб, шундан 87642698 сўм зарарлар суриштирув ва суд мажлиси даврида ундирилиб, қолган 103606144 сўмлик зарарлар ундириш учун мажбурий ижро бюросига юборилди. 

 

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг судья ёрдамчиси: Д.Шеранов