Талончи қўшнига нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Талончи қўшнига нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Халқимизда уй олма қўшни ол деган нақл бор.

Арсланов Олим (исми шарифи ўзгартирилган) қўшничиликни унутиб қўшнисини мулкини уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб очиқдан-очиқ талон-тарож қилиш ва ушбу йўл орқали мулкий манфаат кўришни мақсад қилиб, 2022 йил 19 июль кунидан 20 июль кунига ўтар кечаси соат тахминан 1:00 ларда ўзи билан бир девор қўшни бўлиб яшовчи Қобилова Майрамнинг яшаш уйига ғайриқонуний равишда кириб, қўшниси Қобилова Майрамнинг ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлмаган зурлик ишлатиб, унинг 450.000 сўм миқдоридаги пулларини очиқдан- очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Жиноят ишлари буйича Музработ туман суди томонидан Арсланов Олимни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми "б" бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топиб, озоқдликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

 

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг раиси:   Т.Абдираимов