Музработ тумани давлат солиқ инспексияси бошлиғи в.б Нажмиддин Нарзуллаевичнинг тадбиркорларга мурожаати ва 2022 йилнинг биринчи ярим йиллик ҳисоботи

Музработ тумани давлат солиқ инспексияси бошлиғи в.б Нажмиддин Нарзуллаевичнинг тадбиркорларга мурожаати ва 2022 йилнинг биринчи ярим йиллик ҳисоботи

Юртимизда барча жабҳаларда бўлгани каби солиқ соҳасини ривожлантириш борасида ҳам изчил ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, солиқ сиёсатини такомиллаштириш, солиқ маъмуриятчилиги самарадорлигини ошириш, солиқ юкини изчил камайтириш, солиқ тизимини соддалаштириш ва солиқ ҳисоботларини тубдан қисқартириш юзасидан амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар ишбилармонлар сафини янада кенгайтириш ва инвестицион жозибадорликни оширишга хизмат қилмоқда.

 Давлат солиқ хизмати органларида иш фаолиятининг “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида йўлга қўйилиши тадбиркорлар билан бевосита ҳамкорликни кучайтириб, йўл қўйилаётган хато ва камчиликларни ўз вақтида тўғрилаш имконини бермоқда. Aмалиётга татбиқ етилаётган автоматлаштирилган ахборот тизимлари инсон омилини камайтириб, солиқ муносабатларини йенгиллаштиришга, солиқ қонунчилигидаги янгилик ва ўзгаришлар еса тадбиркорларга янада кўпроқ имкониятлар яратиб, хуфёна иқтисодиётни қисқартиришга хизмат қилмоқда.

 Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида автоматлаштирилган “Aвтокамерал” дастури орқали туманимиздаги 27 та хўжалик юритувчи субйектларнинг солиқ ҳисоботларидаги хато ва камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф етиш юзасидан хабарномалар юборилди. 10 нафар тадбиркорлик субйектлари томонидан хато ва камчиликлар ўз вақтида тўғирланиши натижасида ҳисобланиши лозим бўлган 1 миллиард 371 миллион 508 минг сўм маблағ солиқ тўловчиларнинг ихтиёрида қолди.

 Юртбошимиз Шавкат Мирзиёйевнинг жорий йил 28-июн кунидаги «Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш даврида бизнес учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони тадбиркорлар учун навбатдаги имкониятларни тақдим етди. Фармон билан 2022 йил 1 июлдан фойдаланилмаётган кўчмас мулк обйектларига таъсирчан солиқ механизмини қўллаш бекор қилиниб, қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилиги соддалаштирилмоқда.

 Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, ўтган вақт мобайнида туманимизда фойдаланилмаётган 5 та кўчмас мулк обектларига таъсирчан солиқ механизми қўлланилиши натижасида 12 миллион 826 минг сўм миқдорида солиқ ҳисобланган. Таъсирчан солиқ механизмининг бекор қилиниши еса миллиардлаб маблағлар тадбиркорлар ихтиёрида қолишини таъминлайди.

 “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида олиб борилган кенг кўламли тарғибот ва тушунтириш ишлари натижасида 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида 232 та корхонада норасмий ишлаётган 440 нафар фуқароларнинг фаолияти легаллаштирилди.

Шунингдек жорий йилнинг январ-июн ойларида 2447 нафар воҳадошларимиз ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сифатида давлат рўйхатидан ўтди. Фаолиятини тўхтатган 42 нафар тадбиркорлар еса ўз фаолиятини қайта тиклади.

Тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида берилаётган бу каби солиқ имтиёзлари ва йенгилликлари хусусий секторни ривожлантириш ва шу аснода иқтисодий барқарорликни таъминлашга хизмат қилади.

 

Нажмиддин Нарзуллаевич,

Музработ туман давлат солиқ инспексияси бошлиғи ВБ