Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмасликнинг мудҳиш оқибати

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмасликнинг мудҳиш оқибати

Ғайбуллаев Умид (исми шарифи ўзгартирилган) 2021 йил 24 июль куни соат 06:00 да ўзининг бошқарувида бўлган НЕКСИЯ русумли 70 J 651 OA давлат рақам белгили автомашинасини “Денов-Тошкент” йўналиши бўйича бошқариб келиб, 4 Р 105 автомобиль йўлининг Бойсун тумани “Инкабод” маҳалласи ҳудудидан кесиб ўтувчи 33-километрга келган вақтида амалдаги йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмасдан, хавфсизлик чораларини кўрмасдан, йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб, қарама-қарши йўналишидан ҳаракатланиб келаётган Денов тумани “Янгиобод” маҳалласида яшовчи Рауфов Сайфиддин Ўктамовичнинг бошқарувида бўлган КОБАЛЬТ русумли 01 Z 125 LB давлат рақам белгили автомашинанинг ҳаракат йўналишига чиқиб урилиб, йўл транспорт ҳодисасини содир этган, натижада КОБАЛЬТ русумли 01 Z 125 LB давлат рақам белгили автомашинанинг орқа ўнг томон ўриндиғида йўловчи сифатида кетаётган Д.А.Абдурахманова ва Нексия русумли 70 J 651 OA давлат рақам белгили автомошина салонида йўловчи сифатида кетаётган Зоирова Зумрад ва Зоирова Дилафрузлар тан жароҳати олиб, Бойсун тумани тиббиёт бирлашмасига келтирилиб, Зоирова Дилафруз эса олган тан жароҳатлари оқибатида 2021 йил 24 июль куни соат 13:00 да кўрсатилган ёрдамга қарамасдан, Бойсун туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимида вафот этган.

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди Ғайбуллаев Умидни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топиб, қилган ишидан чин пушаймонлигини, илгари судланмаганлиги, вояга етмаган фарандлари борлигини, жабрланувчининг қонуний вакилини даъвоси йўқлигини инобатга олган ҳолда унга нисбатан озодликдан махрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлади

ЖИБ Музработ тумани судининг раиси:  Т.Абдираимов