Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Muzrabot tumani hokimligi
Азиз музработликлар!
Rahbar chiqishlari / 2022-09-01

Азиз музработликлар!

Авваламбор, мамлакатимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами –Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 31 йиллиги билан Сизларни, сизлар орқали оила аъзоларингизни ва барча тумандошларимизни самимий муборакбод этаман!

Бундан қарийб ўттиз бир йил илгари, халқимиз ўзининг кўп йиллик орзу ниятларига эриша олди. Ўтган қисқа даврда жонажон Ўзбекистонимиз машаққатли, шу билан бирга, шарафли истиқлол йўлини босиб ўтди.

Айниқса, сўнгги йилларда Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатимизнинг бутун дунёга танилмоғи учун асосий омил бўлди.

Ўзбекистонимиз ҳам ўз ўрнида жаҳонга юз тутмоқда.

Ўтган 31 йил ичида юртимизда эришилган ютуқлар ва қўлга киритилган муваффақиятларни сарҳисоб этадиган бўлсак, туманимизда ҳам ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маданий-маърифий, таълим, тиббиёт, спорт, мактабгача таълим ва қурилиш соҳаларида мислсиз ўзгаришларининг гувоҳи бўлишимиз мумкин.

Жумладан, туманимиз ҳудудларини замонавий қиёфага келтириш, аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, муносиб уй-жойлар ва зарур инфратузилма билан таъминлаш асносида бунёдкорлик ишлари жадал суръатларда давом эттирилмоқда.

Қадрли тумандошлар!

Сизни ва сиз орқали яқинларингизни “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида нишонланаётган халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами – Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан самимий қутлайман!

Мустақиллигимизни мустахкамлаш, олдимизда турган барча соҳаларда улкан вазифаларни рўёбга чиқаришда олиб бораётган масъулиятли ишларингизда зафарлар ёр бўлсин!

Жонажон Ватанимиз, хонадонларимиздан тинчлик-осойишталик, файзу барака ҳеч қачон аримасин!

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, Жонажон Ўзбекистонимиз омон бўлсин!

Мустақиллигимиз абадий бўлсин!


Камоли эҳтиром билан,

Музработ тумани ҳокими Алимов Эркин Жўраевич

Izoh qoldirish

Ro`yxatdan o`tish
4 ta foydalanuvchi hozir saytda
Sayt haqida firingiz?