РАСМИЙ МУНОСАБАТ
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда фаол жамоатчи Тилла Нормуродов томонидан Музработ туманида 700 гектар шоли майдони Ҳамза Қосимов томонидан эгаллаб олингани ҳақида билдирилган видеомурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:
Ушбу мурожаат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди ва қуйидагилар аниқланди:
2023-йил январ ойида “SCT Cluster Sholi” МЧЖ ташкил этилган бўлиб, унинг асосий фаолияти Амударёнинг Музработ тумани ҳудудидан ўтувчи қисми қирғоқларидаги фойдаланилмаётган 20 минг гектар ер майдонларида шоли етиштириш, уни қайта ишлаш ва иш ўринлари яратишдан иборатдир.
Маълумот учун: ушбу лойиҳа янги ерлардан фойдаланиш орқали амалга оширилмоқда, яъни илгари фойдаланилмай келинаётган ер майдонлари обод қилинмоқда ва деҳқончилик фаолиятига жалб этилмоқда.
“SCT Cluster Sholi” МЧЖ раҳбарияти берган расмий маълумотга кўра, фуқаро Ҳамза Қосимов билан ҳеч қандай ерга оид шартнома имзоланмаган ва у кластер тасарруфидаги шоли майдонларидан фойдаланмаган.
️Шу боис, ижтимоий тармоқларда тарқалган мазкур маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди ва асоссиздир.