Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Навбатдаги ОЧИҚ МУЛОҚОТ бўлиб ўтди
Тадбирлар / 2021-10-27

Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Нормаматова, туман ҳокимлиги Ахборот хизмати ҳамда Музработ туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлим бошлиғининг биринчи ўринбосари З.Исоқовалар ҳамкорлигида Туманда "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар мавзусида ОЧИҚ МУЛОҚОТ бўлиб ўтди. Унда мавзуга алоқадор масъулллар ижтимоий тармоқ фаоллари, журналист ва блогерлар иштирок этишди.

Очиқ мулоқот давомида Музработ туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлим бошлиғининг биринчи ўринбосари З.Исоқова сўзга чиқиб туманда "Аёллар дафтари" га киритилагн хотин-қизларга кўрсатилган ёрдам ва кўмаклар бўйича йиғилганларга сўзлаб берди. 

 

Музработ туманидан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш.                                                                                                                                      

          Музработ туманида жами 71239 нафар хотин-қизлар бўлиб, шундан 25633 нафар 30 ёшдан ошган хотин-қизларни ташкил этади.

Ўтказилган сўровнома давомида уларнинг 23522 нафарига анкета сўровномалари тўлдирилди.

Хатловдан ўтказилган 30 ёшдан ошган хотин-қизларнинг  ижтимоий ҳолатига ва эҳтиёжмадлигига қараб тоифалаштирилиб,
1717 нафари “Аёллар дафтари”га киритилди.

         2021 йил 24 сентябрь ҳолатига “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг:

  • 110нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш белгиланган бўлиб, 108 нафари ишга жойлаштирилди.
  • 67 нафар хотин-қизлар касб-ҳунарга ва ҳаётга руҳлантириш (мотивация бериш) бўйича ўқитиш белгиланган бўлиб, 67 нафари тадбиркорликнинг тикувчилик, қандолатчилик йўналишларида ўқитилди.
  • нафар хотин-қизларга томорқадан даромад манбаи сифатида фойдаланиш учун кўмаклашиш белгиланган бўлиб, 100 фоизга бажарилди.
  • 35 нафар хотин-қизлар тадбиркорликка жалб этилади ва уларга кредит олишга кўмаклашиш белгиланган ва 35 нафарига тўлиқ имтиёзли кредит ажратилди.
  • 108 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларга моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланган бўлиб, 108 нафарининг барчасига бир марталик моддий ёрдам ажратилди.
  • 65 нафар 1 ва 2 гуруҳ ногирон хотин-қизларнинг 65 нафарига бир марталик моддий ёрдам ажратилиб, тиббий кўрикдан ўтказилиб, қўллаб-қувватланди.
  • 49 нафар қарамоғида ногирон фарзанди бор ёлғиз аёлларнинг 49 нафарига бир марталик моддий ёрдам ажратилди.
  • 438 нафар даволанишга муҳтож хотин-қизларнинг жами 438 нафари тўлиқ қўллаб-қувватланди.Жумладан, 332 нафари тиббий кўрикдан ўтказилди, 53 нафари скринг текширувдан ўтказилди, 21 нафарига бепул дори-дармон берилди, 31 нафари амбулатор даволатилди, 1 нафари стационар даволатилди.
  • 803 нафар ҳуқуқий ёрдамга муҳтож хотин-қизларнинг 184 нафарининг муаммолари жойида ҳал этилди, 618 нафарига ҳуқуқий маслаҳат берилиб, 1 нафарига ҳимоя ордери берилди.
  • 37 нафар психологик ёрдамга мухтож хотин-қизлар туман Халқ таълими бўлими томонидан бириктирилган малакали психолог мутахассислар томонидан манзилли суҳбат ўтказилиб, уларга тегишли ёрдамлар кўрсатилиб, қўллаб-қувватланди.

             Туман ҳокимининг 2021 йил 31 августдаги 19-8-115-F21-сонли фаромийишга асосан 370 нафар хотин-қизларга 490.0 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам берилди.

             Жумладан, 1-сектордан 80 нафар, 2-сектордан 130 нафар, 3-сектордан 110 нафар, 4-сектордан 50 нафар хотин-қизлар.

             “Аёллар дафтари” 2-босқича киритилган жами 1717 нафар хотин-қизлардан 704 нафарининг 1559 нафар фарзандлари             2021-2022 ўқув йилида фойдаланган китоби учун ижара ҳаққидан озод этилди.

             Шунингдек, ҳуқуқий маслаҳатга муҳтож хотин-қизлардан уй-жойини ҳужжатлаштириш, томорка ер ажратиш масалаларида туман Кадастр бўлими томонидан мурожаат этган хотин-қизларга тегишли тушунтиришлар берилиб, амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

             Жумладан, 4 секторга қарашли Файзобод МФЙдан Бегимқулова Гўзал уй-жой қуриш учун ер сўраган, Гулистон МФЙдан Эрматова Мухаббат уй-жойини кадастр ҳужжатлаштиришни сўраган бўлиб, фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6043-қарорига асосан уй-жой, ер мул ҳуқуқий учун кадастр ҳужжатлаштириш ишлари тўхтатилганлиги сабабли, тегишли тушунтиришлар берилиб, амалий ёрдам кўрсатиш назоратга олинган.

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?