Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
МУЗРАБОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИДА НАВБАТДАГИ ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ
Тадбирлар / 2021-10-12

МУЗРАБОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИДА НАВБАТДАГИ ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2021 йил 16 июнь кунидаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси биносига мурожаат билан келган фуқаролар қабулини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида, масалалари ҳал бўлмаётган ва норозилик кайфиятидаги фуқаролар учун режа график асосида фуқаролар қабули ўтказилиши режалаштирилган.
Мазкур Фармоиш ижросини таъминлаш мақсадида кеча 11 октябрь куни Музработ туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдуғани Ачилдиев бошчилигида фуқаролар қабули ўтказилди.


❇️Қабулда туман ташкилот раҳбарлари ва 70 дан ортиқ фуқаролар қатнашишди.
Фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун ер ва кредит олиш, йўлларни таъмирлаш, электр энергия таъминотини яхшилаш, ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, соғлиқни сақлаш каби масалаларга оид 76 та мурожаати тингланиб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди.

✅2 та мурожаатда келтирилган турли муаммолар жойида ҳал этилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.

Эслатиб ўтамиз туман ҳокимининг фуқаролар қабули ҳафтанинг ҳар душанба кунлари ўтказилади.

✅Музработ туманиҳокимлиги Ахборот хизмати⬇️

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?