Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
ОДАМ САВДОСИ ДАВР МУАММОСИ
Тадбирлар / 2021-06-30

ОДАМ САВДОСИ ДАВР МУАММОСИ

Халқаро талабларга мувофиқ, одам савдоси оғир жиноят ва инсон ҳуқуқларини қўпол равишда бузилиши деб таснифланади. Мамлакатлар бунинг учун жазони мустақил равишда белгилайдилар. Одам савдосига қарши курашиш борасида Ўзбекистонда 2008 йили тегишли Қонун қабул қилинган эди. Орадан 12 йил ўтиб, қонун талабга жавоб бермай қолди. 2020 йил 17 августда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинди. Қонунда одам савдосига қарши курашиш бўйича муҳим тамойиллар белгиланиб, асосий тушунчаларга аниқ таърифлар берилган. Бу, ўз навбатида, одам савдоси билан шуғулланувчиларни жиноий таъқиб этиш, шунингдек, жабрланувчиларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялашда қонуний асос бўлиб хизмат қилади.

Миллий қонунчиликда илгари бўлмаган одам савдоси жабрдийдаларини идентификация қилиш ва уларни қайта йўналтириш тушунчалари алоҳида бобда акс этган. Вояга етмаганлар савдосининг олдини олиш ҳам муҳим жиҳат ҳисобланади. Қонун одам савдоси жабрдийдалари бўлмиш фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш ҳамда давлат органлари ташаббускорлигини ошириш, Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси бошчилигида ваколатли органларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлашга хизмат қилади. Ва энг муҳими, одам савдосига қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида холис ва тўғри маълумотларни кенг жамоатчилик ҳамда халқаро ҳамжамиятга етказишга кўмаклашади.

2020 йилда Ўзбекистонда одам савдосига қарши курашиш бўйича муҳим қадам қўйилди – янги таҳрирдаги қонун қабул қилинди. Бундан мақсад, одам савдосига қарши кураш масаласида давлат органларининг нодавлат-нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорлигини кучайтиришдир.

Одам савдосига қарши курашда алоҳида йўналишлардан бири – чақалоқлар савдоси. Чақалоқлар савдоси билан боғлиқ ҳолатлар ё аввал айтилмаган ёки ҳозир кўпайиб кетди. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларида айни мавзу кенг ёритилмоқда. Тергов органлари тақдим этган маълумотлардан Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида одам савдоси, хусусан, чақалоқлар ва болалар савдоси жиноятлари фош этилганини кўриш мумкин.

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида чақалоқлар ва болалар савдоси билан боғлиқ жиноятлар фош этилмоқда.

Чақалоқлар савдосида воситачиларнинг учдан икки қисми (32 фоизи) тиббиёт ходимлари эканини таъкидлади.

Афсуски, Ўзбекистонда чақалоқлар савдосига оид кўплаб ҳаётий мисоллар мавжуд: 

2020 йил 23 июнь куни Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Сардоба туманида яшовчи “Л” ва “М” исмли шахслар “Л” исмли шахснинг 2020 йил, май ойида туғилган чақалоғини 18 000 (ўн саккиз минг) АҚШ долларига сотаётган вақтда қўлга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирги вақтда Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ ходимлари тезкор текширув олиб бормоқда.

2020 йилнинг 3 июнь куни Самарқанд вилояти, Пахтачи туманида яшовчи фуқаро, 22 ёшли Н.Ё. 11 май куни туғилган 23 кунлик фарзандини Навоий шаҳрида яшовчи фуқаро Н.И.га 3000000 сўмга сотишга келишган. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, Н.Ё. чақалоғини сотиб, келишилган пулни Навоий шаҳридаги “Навоий” жоме масжиди ёнида олган вақтида ўтказилган тезкор тадбир натижасида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Фарғона вилоятида 2020 йилнинг 1 сентябрь куни ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбир давомида 24 ёшли Г.С., (аёл) вояга етмаган 1 ёшли фарзанди Ш.Т., ни 1500 АҚШ долларига сотишга келишиб, ушбу суммадан 500 АҚШ долларини олаётган вақтида ушланган.

«Чақалоқни сотиш сабаблари ўрганилганда 19 ҳолат бўйича оилавий шароит оғирлиги, болани боқишга имкон йўқлиги, 3 та ҳолатда уй-жой олиш, 9 та ҳолатда ўз айбини яшириш ва 10 та ҳолатда моддий манфааат учун бунга қўл урилгани маълум бўлган.

            Сурхондарё вилоят судининг судьяси:    С.Сувонқулов

            ЖИБ Музработ тумани судининг раиси:  Т.Абдираимов

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?