Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Музработ туманида Мактабгача таълим ташкилоти тизимида амалга оширилаётган ишлар мавзусида Матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирлар / 2021-06-23

Бугун туманда Мактабгача таълим ташкилоти тизимида амалга оширилаётган ишлар мавзусида Матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда туман Мактабгача таълим ташкилоти раҳбари Лобар Жумақулова, журналистлар ва ижтимоий тармоқ фаоллари қатнашишди.

Матбуот анжуманида Л.Жумақулова сўзга чиқиб туманда мактабгача таълим тизидаги янгиликлар, бу соҳада олиб борилаётган ислоҳатлар ва туманда қилинаётган ва қилиниши режалаштирилган ишлар билан таништирди.

 

2017 йилда  Музработ туманида 11 та мактабгача таълим муаасассалари фаолият юритган. 11 та мактабгача таълим муассасаларида 1155 нафар болалар тарбияланган. Қамров 8.5 фоизни ташкил этган.

2018 йилда келиб мактабгача таълим муассасалари сони 14 тани ташкил этиб, 14 та мактабгача таълим муассасаларида 1874 нафар болалалар тарбияланган. Қамров 15,7 фоизни ташкил этди. 

2019 йилда 45 та (17 давлат, 28 та нодавлат) мактабгача таълим муассасаларида 4200 нафар болалар тарбияланган. Қамров 33.7 % ни ташкил этган.

2020 йилда 17 та давлат, 48 та нодавлат жами 65 та мактабгача таълим ташкилоти(3та давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташиклоти, 44 та оилавий ва 1 та хусусий МТТ) фаолият юритган.

Туманда 3-7 ёшгача бўлган болалар сони 12 771 нафарни ташкил этиб шундан 5157 нафар  (40.4%) болалар тарбияланган. 7614 нафар болалар (59.6 %) қамралмаган.

2021 йилнинг июн холатига 17 та давлат,48 та нодавлат жами 65 та мактабгача таълим ташкилоти (3та давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташиклоти, 44 та оилавий ва 1 та хусусий МТТ) фаолият юритмоқда.

Ушбу мактабгача таълим ташкилотларида 5117 нафар  (40.1%) болалар тарбияланмоқда.

Хозирги кунда 40 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун Мактабгача таълим таълим вазирлиги билан БИТИМ шартномаси имзоланди.  Йил охиригача 50 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш режалаштирилган.

Хозирги кунда 17 та давлат мактабгача таълим ташкилотларидан 4 таси,                1 ва 13-сонли мактабгача таълим ташкилотлари 2019 йилги “Обод марказ” дастурига тушган, хозирги кунда тўлиқ молиялаштирилмаганлиги сабабали таъмирлаш ишлари якунига етмаган.11-сонли мактабгача таълим ташкилоти             2019 йил 19 январдаги туман ҳокимининг Қ-241-сонли қарори билан “Дехқонобод” МФЙда жойлашган собиқ болалар боғчаси туман мактабгача таълим бўлими тасарруфига ўтказилган. Ҳозхирги кунда таъмир талаблиги сабабали фаолият юритмаяпти. Таъмирланиш учун 2021 йилги давлат дастурига тушган. Хозирги кунда лойиҳа ишлари кетмоқда.

2020 йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Каронавирус пандемияси ва глобал инқироз холатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисда”ги ПФ-5969-сонли фармони талбаларидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати Мажлисининг              2020 йил 4 апрелдаги 41-сонли баёнига мувофиқ 15-сонли мактабгачатаълим ташкилоти 140 ўринли биноси фойдаланишга яроқсиз бўлганлиги сабабли бузилиб, янгидан 180 ўринли бино қурилмоқда.

2021 йил давомида  қўшимча 50 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари  1250  нафар, 5 тадавлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташиклоти 250 нафар, Маҳаллий бюджет  хисобидан Янги давлат МТТларини ташкил этиш орқали 90 нафар,  МТТларни реконструкция қилиш орқали қўшимча ўринлар эвазига қамраб олинадиган болалар ҳисобига 270 нафар, Мажбурий бир йиллик тайёрлов гуруҳлари ташкил этиш орқали 120 нафар, 2021 йилнинг якунида жами 18 та давлат94 та оилавий, 7 та давлат хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташклотларига тумандаги 13205 нафар 3-7 ёшли болаларнинг  7097  (53.7 %) нафарини қамраб олиш режалаштирилган.

Туманда 37-маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд бўлиб, шулардан 14 та маҳалла фуқаролар йиғинлариларида давлат мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд. Қолган 23 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ларида мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд эмас.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?
Аъло
100%
Яхши
86%
Қониқарли
82%
Қониқарсиз
93%
Жами: 668 овоз берилди.