Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
"Темир дафтар", "Ёшлар дафтари", "Аёллар дафтари" га киритилганлар муаммолари ва уларнинг хал этилиши бўйича Очиқ мулоқот ўтказилди
Тадбирлар / 2021-06-24

Бугун туман ҳокимлиги биносида "Темир дафтар", "Ёшлар дафтари", "Аёллар дафтари" га киритилганлар муаммолари ва уларнинг хал этилиши бўйича Очиқ мулоқот ўтказилди. Унда туман ҳокимининг ўринбосарлари Ф.Нормаматова, Ш.Азимов ва соҳага оид мутассадилар, журналист ва блогерлар иштирок этишди.

Музработ туманида жами 71239 нафар хотин-қизлар бўлиб, шундан 25004 нафар 30 ёшдан ошган хотин-қизларни ташкил этади.

Ўтказилган сўровнома давомида уларнинг 24585 нафарига анкета сўровномалари тўлдирилди.

Хатловдан ўтказилган 30 ёшдан ошган хотин-қизларнинг  ижтимоий ҳолатига ва эҳтиёжмандлигига қараб 9 тоифага ажратилди ва  Ҳалқ депутатлари Музработ туман кенгашининг 2020 йил 4 декабрдаги сессиясининг 06-20/95-сонли қарори билан 1777 нафари “Аёллар дафтари”га киритилди.

         Жорий йилнинг якунига қадар “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг:

  • 460нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш; бажарилиши 100%
  • 326 нафар хотин-қизлар касб-ҳунарга ва ҳаётга руҳлантириш (мотивация бериш) бўйича ўқитилади; бажарилиши 100%
  • 27 нафар хотин-қизларга томорқадан даромад манбаи сифатида фойдаланиш учун кўмаклашилади; бажарилиши 100%
  • 203 нафар хотин-қизлар тадбиркорликка жалб этилади ва уларга кредит олишга кўмаклашилади; бажарилиши 100%
  • 271 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларга моддий ёрдам кўрсатилади; бажарилиши 100%
  • 231 нафар 1 ва 2 гуруҳ ногирон хотин-қизлар; бажарилиши 100%
  • 65 нафар қарамоғида ногирон фарзанди бор хотин-қизлар; бажарилиши 100%
  • 182 нафар даволанишга муҳтож хотин-қизлар; бажарилиши 100%

манзилли тиббий ёрдам кўрсатиш ишлари ташкиллаштирилди.

                                                                  

Туманда “Аёллар дафтари”га киритилган 1777 нафар хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Аёллар жамғарма”си ташкил этилиб, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор 528 нафар хотин-қизларга энг кам иш хаққининг 4 баробари миқдорида бир марталик 517 440 000 сўмлик, 98 нафар хотин-қизларга энг кам иш ҳаққининг    2 баравари миқдорида 47 530 000 сўмлик моддий ёрдамлар берилди.

 

 

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?