Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Туманда Давлат хизматлари агентлиги фаолияти ҳақида Медиа тур
Тадбирлар / 2021-02-27

Уч йил муқаддам Президентимизнинг “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ташкил етилиб, тадбиркорлик субъектларига “Ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари Давлат хизматлари марказларига айлантирилганди.

 

Ҳозир давлат хизматлари марказлари орқали 160 та турдаги давлат хизматлари кўрсатилмоқда. Давлат хизматларини кўрсатиш муддатларини кўрсатиш муддатлари еса икки баробарга қисқарди.

Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш 10 кунгача муддатда амалга оширилиб, 7 хил ҳужжат талаб қилинган. 2017 йил 1 апрелдан тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими жорий етилиб, рўйхатдан ўтказиш реал вақт режимида, лекин 30 дақиқадан ошмадиган фурсатда амалга оширилиши белгиланди. ДХМ га келиш имкони бўлмаган фуқаролар учун дам олиш кунлари сайёр давлат хизматлари тақдим етилмоқда. 

 

Юртдошларимизга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида 2019 йилнинг 1 апрелидан бошлаб барча хизматлар екстерриториал тамойил бўйича йўлга қўйилди, яъни фуқаролар исталган ҳудуддаги давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиш ҳуқуқига ега бўлди.

 

 

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?