Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
НАВБАТДАГИ ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ
Тадбирлар / 2021-05-27

Бугун, 27 май куни Музработ туман ҳокими Э.Алимов, туман прокурори Х.Эркинов, туман ИИБ бошлиғи Ш.Нармуратов ҳамда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари И.Ражабовлар иштирокида туманда Қишлоқ хўжалиги режалари ва амалга оширилаётган ишлар хусусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда ушбу соҳага оид масъуллар ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари қатнашди. Мулоқот давомида сўнгги йилларда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва соҳага бозор механизмларини жорий қилиш борасида изчил чора-тадбирлар асосида қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берилди.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?