Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
“Яшил макон” Пресс-тур
Тадбирлар / 2022-02-22

“Яшил макон” Пресс-тур
Бугун Музработ тумани "Янги ҳаёт" маҳалласида “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида туманда амалга оширилган ишлар тўғрисида  пресс-тур ташкил этилди.

Унда туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Нормаматова, журналистлар, блогерлар ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этишди.

“Яшил макон” умумиллий лойиҳаси доирасида 2021-2022 йиллар джавомида туман бўйича жами
1 млн 69 минг 500 туп дарахт ва бута кўчатлари экилиши белгилаб олинган.

2021 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида
406 минг туп, экилиши режалаштирилган бўлиб
491 минг 700 дона экилиб, режага нисбатан
121.1 фоизга экилди.

Куз-қиш мавсумида туманда 173 километр умумфойдаланувдаги автомобиль йўллари ёқасида
5 299 туп,

қишлоқ хўжалиги йўналишидаги иҳота дарахтзорлар барпо этиладиган ерларда 18 500 туп,

фермер хўжаликлари экин ер майдонлари четларида 26 100 туп,

ўрта махсус таълим йўналиши объектларида
280 туп,

мактабларда 780 туп,

боғчаларда 209 туб,

соғлиқни сақлаш йўналиши объектларида
569 туп,

корхоналар ва хизмат кўрсатиш соҳалари ҳудудларида 4 060 туп,

туман ободонлаштириш бошқармаси тасарруфидаги ҳудудлар ва объектларда
9360 туп,

тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ва бошқа объектлар ҳудудларида 10 350 туп манзарали, мевали дарахт ва буталар кўчатлари экиб парваришланмоқда.

 2022 йилнинг баҳор мавсумида кўчат экиш режаси 663 минг 600 минг дона бўлиб 12 февраль холатига 1 кунда 11 минг 225 туп, жами 75 минг 525 туб кўчатлар экилиб 11.4 фоизга кўчатлар экилди.

Баҳор мавсумида туманда 173 километр умумфойдаланувдаги автомобиль йўллари ёқасида 33 100 туп,

қишлоқ хўжалиги йўналишидаги иҳота дарахтзорлар барпо этиладиган ерларда 22 800 туп,

фермер хўжаликлари экин ер майдонлари четларида 269 200 туп,

ўрта махсус таълим йўналиши объектларида
4 800 туп,

халқ таълими йўналиши объектларида 7 600 туп,

мактабгача таълим йўналиши объектларида
4 900 туб,

соғлиқни сақлаш йўналиши объектларида
8 900 туп,

корхоналар ва хизмат кўрсатиш соҳалари ҳудудларида 139 700 туп,

туман ободонлаштириш бошқармаси тасарруфидаги ҳудудлар ва объектларда
106 200 туп,

тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ва бошқа объектлар ҳудудларида 66 300 туп манзарали, мевали дарахт ва буталар кўчатлари экилиши мўлжалланаяпти. Шу кунларда туманимизнинг ҳудудида кўчат экиш ишлари юксак суръатларда олиб бориляпти.

Жами яшил макон лойихаси доирасида 567 минг 200 туп дарахт ва бута кўчатлари экилди.

Туманда 50 мингдан ортиқ нок, шафтоли, хурмо, ўрик,  бодом, слива, япон тути, бехи кўчатлари тумандаги 37 та маҳалла фуқаролари йиғинларига
3 та дафтар “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган оилаларга ҳамда тумандаги мактаб, боғчалар ва тиббиёт муассасаларига бепул тарқатилиб, экилиши таъминланди.

 

5 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?