Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Музработ туман ҳокими Алимов Эркин Жўраевичнинг туман аҳлига Янги йил байрами ТАБРИГИ

Музработ туман ҳокими Алимов Эркин Жўраевичнинг туман аҳлига Янги йил байрами ТАБРИГИ

 

Азиз ва муҳтарам тумандошлар!
Бетакрор диёримизга янги – 2022 йил кириб келмоқда.
Сиз, муҳтарам отахон ва онахонлар, меҳрибон опа-сингилларимиз, навқирон ёшларимиз, бутун туманимиз аҳлини янги йил байрами билан чин қалбимдан табриклайман.
Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва қувонч тилайман.
Азиз тумандошлар. Сиз, азизларни кириб келаётган Янги йил байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман!
Барчангизга сиҳат-саломатлик ва оилавий бахт тилайман!
Ортда қолаётган 2021 йил мамлакатимиз учун унутилмас воқеаларга тўла бўлди. Турли қийинчилик ва синовларни ҳам бошимиздан кечирдик.

Шунингдек, биз айни дақиқаларда интиқиб кутаётган 2022 йил туманимиз, вилоятимиз, жонажон юртимиз учун яхшиликлар йили бўлиб келсин!
Aзиз тумандошлар!
Янги йил ҳар бир оилага, ҳар бир хонадонга қут-барака, бахт ва омад олиб келсин!
Барча эзгу мақсадларимиз рўёбга чиқсин!
Янги йил барчамизга муборак бўлсин!

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?
Аъло
100%
Яхши
86%
Қониқарли
82%
Қониқарсиз
92%
Жами: 666 овоз берилди.