Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Халқ депутатлари Музработ тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Музработ тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

Сессияни туман ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгашининг раиси Эркин Алимов бошқариб борди.

Сессия ишида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:

  1. Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда тадбиркорликка яратилаётган кенг имкониятлардан самарали фойдаланиш бўйича эришиладиган ютуқлар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар, келгусида мазкур йўналишларда амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар тўғрисида “Менинг масъулиятим ва жавобгарлигим” мавзусида туман ҳокимини Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларига мурожаати.
  2. Шеробод туманлараро иқтисодий судининг раиси Мамараимов Асқар Нематовичнинг суд томонидан 2021 йил 1-чораги давомида амалга оширилган ишлари юзасидан ахборотини эшитиш тўғрисида.
  3. Жиноятларнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси юзасидан туман ички ишлар бўлими бошлиғининг 2021 йил 1-чораги давомида амалга оширилган муайян ишлар тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида.
  4. Туман Молия бўлими бошлиғининг маҳаллий бюджет параметрларининг 1-чорак якуни бўйича ижроси юзасидан ҳисоботи тўғрисида.
  5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 17 январдаги 5633-сонли фармонининг тумандаги ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Музработ туманидаги Халқ қабулхонаси мудирининг ахбороти тўғрисида.
  6. Музработ туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудирининг Секторлар ва ташкилотлар раҳбарларининг тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича фаолияти юзасидан ахбороти тўғрисида.
  7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 февралдаги ПҚ-2761-сонли “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Музработ тумани адлия бўлими томонидан 2021 йилнинг I-чорагида амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот ва маърифат ишлари тўғрисида.
  8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 11 декабрдаги ПҚ-4549-сонли қарорининг тумандаги ижроси юзасидан туман ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарининг хисоботи ҳақида.
  9. Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг тиббиёт муассасалари фаолиятининг самарадорлигини ошириш юзасидан ҳисоботи тўғрисида.
  10. Туманда сув ресурсларини бошқариш, сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини яхшилаш, шунингдек туманда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш ҳолати юзасидан туман ирригация бўлими бошлиғи А.Амонтурдиевнинг ҳисоботи тўғрисида.
  11. Суд фаолияти юзасидан Жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди раиси Т.М.Абдираимовнинг 2021 йил 1-чорак давомидаги иш фаолияти юзасидан ахбороти тўғрисида.
  12. Музработ туманида ташаббускорларнинг ўз маблағлари, тижорат банкларининг кредитлари ҳамда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳалар бўйича 2021 йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисида.
  13. Музработ туманида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан моддий ёрдам ажратиш тўғрисида.
  14. Туман ҳокимининг фармойишини тасдиқлаш тўғрисида.

Сессия якуни бўйича, кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан депутатларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари инобатга олинган ҳолда тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

 

1 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?