Музработ туманининг 2024-йил январ-сентябр ойларида асосий кўрсаткичлари тўғрисида статистик маълумот
САНОАТ
Дастлабки маʼлумотларга асосан, 2024-йилнинг январ-сентябр ойларида Музработ туманида фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари томонидан 373,8 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилишига эришилди ва 2023-йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш сурʼати 110,9 % ни ташкил этди.
ХИЗМАТЛАР
Хизматлар соҳасини ривожлантириш ижтимоий ёʼналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. 2024-йил январ-сентябр ойларида хизматлар ҳажми 589,9 млрд. сўмни ташкил этди. Ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 111,1 % ни ташкил этди. Шундан Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 31,3 млрд.сўм, Молиявий хизматлар 66,2 млрд.сўм, транспорт хизматлари 101,9 млрд.сўм, Савдо хизматлари 299,5 млрд.сўм ва 91 млрд.соʼм бошқа турдаги хизматларни ташкил этди.
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ
2024-йилнинг январ-сентябр ойларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1978,8 млрд. сўмни ёки 2023-йилнинг шу даврига нисбатан 101.2 % ни ташкил қилди.
АСОСИЙ КАПИТАЛГА КИРИТИЛГАН ИНВЕСТИЦИЯЛАР
2024-йилнинг январ-сентябр ойларида 413,3 млрд. сўмлик асосий капиталга инвестисиялар киритилди, ўсиш сурʼати 2023-йилнинг январ-сентябр нисбатан 103.2 фоизни ташкил этди.
ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ
2024-йилнинг январ-сентябр ойларида 193.3 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ўсиш сурʼати 2023-йилнинг январ-сентябр нисбатан 109.9 фоизни ташкил этди.
ЧАКАНА САВДО АЙЛАНМАСИ
Жорий йилнинг январ-сентябр ойларида чакана савдо товар айланмаси 691.5 млрд. сўмни ёки 2023-йилнинг шу даврига нисбатан 109.5% ни ташкил қилди.
ТАШҚИ САВДО
Музработ туманида ташқи савдо айланмаси 2024-йилнинг январ-сентябр ойларида 13358,2 минг. АҚШ долларни, жумладан экспорт 11303,4 минг. АҚШ долларни, импорт 2054,8 минг. АҚШ долларни, шунингдек ташқи савдо салъдоси 9248,6 минг. АҚШ долларни ташкил этди.
Музработ туман статистика бўлими
© Музработ тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025