Музработ туманига янги ҳоким тайинланди
Халқ депутатлари Музработ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Сессия ишида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок етиб, Музработ туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишларга тўхталди.
Вилоят раҳбари шу вақтга қадар туман ҳокими вазифасида ишлаб келган Aбдурашид Исмаилов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод етилганлигини билдириб, Қурбонов Aлишер Қурбонович номзодини Музработ тумани ҳокими етиб тайинлаш таклифини билдирди. Номзод депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.
Aлишер Қурбонов 1973-йилда Музработ туманида туғилган. 1995-йилда Тошкент қишлоқ хўжалиги институтини, 2005-йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – иқтисодчи-ташкилотчи, юриспруденсия.
Фаолияти давомида Ички ишлар органларида турли лавозимларда ҳамда хусусий секторда меҳнат қилган. Тайинловга қадар A.Қурбонов “Aмирқулбобо КAA” фермер хўжалиги раҳбари бўлиб фаолият юритиб келаётган еди.
Вилоят раҳбари янги ҳокимга туманда аҳоли турмуш фаровонлиги ошириш, мавжуд имкониятларни ишга солиш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида янги вазифаларни белгилаб берди ҳамда фаолиятида муваффақиятлар тилади. Шунингдек, туман фаоллари ҳамда мутасаддиларидан янги ҳоким бошчилигида туман ривожи учун меҳнат қилишни сўради.
Маълумот учун, туман ҳокими номзоди Миллий кадрлар захирасидан тавсия қилинган.
© Музработ тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024