Музработ тумани ҳокими Меҳригиёҳ маҳалласида сайёр қабул ўтказиб, фуқаролар муаммоларини ўрганди
Бугун, Музработ тумани ҳокими Абдурашид Исмаилов фуқаролар муаммоларини жойига бориб ўрганиш ҳамда ҳал этиш мақсадида "Меҳригиёҳ" маҳалласида сайёр қабул ҳамда ёшлар билан учрашув ўтказди.
Қабулда туман ҳокими ўринбосарлари, масъул корхона ва ташкилотлар иштирокида 40 га яқин фуқароларнинг муаммолари тингланди.
Фуқароларнинг моддий ёрдам, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун ер ва кредит олиш, йўлларни таъмирлаш, электрь устун ўрнатиш, ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, соғлиқни сақлаш каби масалаларга оид 30 дан ортиқ мурожаатлари тингланиб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди.
Муддат талаб қиладиган мурожаатлар бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
Сайёр қабулдан сўнг туман ҳокими тегишли масъуллар билан асосий муаммоларни жойига бориб ўрганиб, муаммонинг ечими бўйича тегишли топшириқлар берди.
© Музработ тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024