Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
"Музработ тумани "Ат-Термизий" маҳалласи хотин-қизлар фаоли бир бечора аёлнинг 22 млн сўм пул маблағларини олиб, алдаб юрибди" мазмунидаги хабар юзасидан расмий муносабат

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 11 октябрь куни ижтимоий тармоқлар орқали "Музработ тумани "Ат-Термизий" маҳалласи хотин-қизлар фаоли бир бечора аёлнинг 22 млн сўм пул маблағларини олиб, алдаб юрибди" мазмунидаги хабар тарқатилди.

Мазкур ҳолат туман ҳокимлиги ишчи гурухи томонидан ўрганиб чиқилди.

Музработ тумани ҳокимлиги ушбу ҳолат юзасидан
қуйидагиларни маълум қилади:
Туманнинг "Ат-Термизий" маҳалласида хотин-қизлар фаоли лавозимида фаолият юритиб келаётган Йўлдошева Наргиза Ортиқовна ишчи гурух билан бўлган суҳбатда 2021 йил 25 декабрда ўз эҳтиёжлари учун туманнинг "Янги диёр" маҳалласида яшовчи Ҳафиза Нормуродовадан 6 млн сўм пул маблағларини қарз эвазига олганлигини, 4 млн 500 минг сўм пул маблағларини қайтариб берганлигини, 1 млн 500 минг сўм қарзи қолганлиги айтди.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан ўрганиш, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан қўшимча ахборот тақдим этилади.

 Музработ тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?