Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Машина сотган фирибгарга нисбатан суд хукми уқилди.

Машина сотган фирибгарга нисбатан суд хукми ўқилди.

Абдусалимов Боймурод (исми шарифи узгартирилган) 2020 январь ойида Ташкент шахдр, Сергили туманида жойлашган автомашина бозорида Нексия русўмли автомашинани Д.Хакимовдан сотиб олиб, автомашинани Сурхондарё вилоятига олиб келиб, ўзгалар мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида Шерзод Шербоевга 2021 йил 12 январь куни 60.000.000 сўмга сотиб, Шерзод Шербоевдан 30.000.000 сўм пулларини олиб, қолган пулларни 2 йил мобайнида беришликка ўзаро келишиб, бу ҳақида бир-бирларига тилхат ҳам ёзиб бериб, унга автомашинани сотиш хуқуқи бўлмаган ишончнома олиб келиб бериб, ушбу автомашина учун Д.Хакимовга ҳар ойига 262 АҚШ доллардан пул бериб борилиши керак эканлигини айтмасдан, Д.Хакимовга келишув бўйича ҳар ойига 262 АҚШ доллардан пулларни бермасдан келган натижада 2020 йил июнь ойида Д.Хакимов Сурхондарё вилоятига келиб, Шерзод Шербоевдан ушбу Нексия русўмли автомашинани олиб кетган, Абдусалимов Боймурод эса, Ш.Шербоевдан олган 30.000.000 сўм пулларни қайтариб бермасдан ўзининг шахсий эхтиёжига сарфлаб юборган.

Иши бароридан келиб осон фойда топаётганидан руҳланган Абдусалимов Боймурод 2020 йил 11 февраль куни Жавлонов Йулдошга Нексия русўмли автомашинани 49.500.000 сўмга сотиб, Жавлонов Йўлдошдан 15.000.000 сўм пулларини олиб, 10 кун муддат ичида яъна 10.000.000 сўм_пул беришликка, қолган 24.500.000 сўм пулларни ойма-ой бўлиб бўлиб беришликка ўзаро келишиб, орадан 7 кун вақт ўтганидан сўнг автомашинага бошқа харидор топганлигини Жавлонов Йулдошга айтиб, олган 15.000.000 сўм пулларини қайтариб беришлигини айтиб, Нексия русумли автомашинани қайтариб олиб, олган 15.000.000 сўм пулларни 01.04.2020 йилга қадар беришликни ваъда қилиб, ушбу пулларни қайтармасдан ўзининг шахсий эхтиёжига сарфлаб юборган.

Аммо шу ўринда бир савол туғилади. Асл айбдор фирибгарлик қилган шахсми ўзи?

"Қарс икки қўлдан чиқади". Шундай экан фирибгарни қўллаб- кувватлаётган, кўр-кўрона унга ишониб, ёрдам бераётганларда ҳам айб бор. Улар жиноятнинг илдиз отишига сабаб булмокда.

Суд Абдусалимов Боймуродни фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбли деб топиб, зарарни крплаганлиги, жаборланувчининг даъвоси йуклигини инобатга олиб унга нисбатан озодликдан маҳрум этиш билан боглиқ бўлмаган жазо тайинланди.

Бу қарор ушбу фуқаронинг келгусида жиноят содир этмаслиги, оиласи ва фарзандлари ёнида бўлиб, ўз камчилигини тузатиши учун бир имконият тарзида қўлланилди

 

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг девонхона мудири:   С.Чориев

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?