Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Ўзига ишонган ҳайдовчи икки кишини ҳаётига зомин бўлди.

Ўзига ишонган ҳайдовчи икки кишини ҳаётига зомин бўлди.

Ўзига ишонган ҳайдовчи икки кишини ҳаётига зомин бўлди.

Юсуфов Илхом (исми шарифи ўзгартирилган) 2022 йил 30 январь куни соат 15:00 да Ласетти русумли автомашинани М-41 автомобил йўлининг Жарқўрғон тумани “Жинжактепа” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 1559 километрида  “Денов-Термиз” йўналиши бўйича бошқариб келаётиб, ўзига ва ўзининг ҳайдовчилик маҳоратига ишониб автомашинани бошқарганлиги сабабли йўлниинг қарама-қарши йўналишида “Термиз-Денов” йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган транспорт воситалари ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиши оқибатида Тўхташев Донабоев Дилмурод Донабойнинг бошқарувида бўлган DAMAS русумли автомашинанинг ҳаракат йўлига чиқиб кетиши натижасида ушбу автомашина билан тўқнашиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Натижада DAMAS русумли автомашина ҳайдовчиси ҳамда ушбу автомашина ичида бўлган йўловчи вояга етмаган Абдуқаюмов Бобомуродлари турли даражада тан жароҳати олиб, олган тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этишган.

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди Юсуфов Илхомни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан уч йил муддатга барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг судья ёрдамчиси:   Д.Шеранов

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?