Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
САВДОСИ ЮРИШМАГАН ОҒИФУРУШГА ҲУКМ ЎҚИЛДИ

САВДОСИ ЮРИШМАГАН ОҒИФУРУШГА ҲУКМ ЎҚИЛДИ

Холбоев Бўтабой гиёҳвандлик моддаларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланиш касб қилиб, ҳуқуқни мухофоза қилиш органлари назарига тушмаганлигидан хурсандилигидан, ички ишлар ходимлари уни кузатаётганлигидан бехабар ҳолда 2021 йил 13 август куни Музработ тумани   “Шаффоф” маҳалласида туман ҳокимияти биноси ёнида Б.Холбоев маҳалладоши 100.000 сўм эвазига қорамтир малла рангли, оқ рангли салафан пакетга солинган озгинадан кўпроқ миқдорда, яъни 0,21 грамм миқдордаги “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди Холбоев Бўтабойни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан айбли деб топиб, қилган ишидан чин пушаймонлигини, илгари судланмаганлиги, вояга етмаган фарандлари борлигини, жабрланувчининг қонуний вакилини даъвоси йўқлигини инобатга олган ҳолда унга нисбатан озодликдан махрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлади

ЖИБ Музработ тумани судининг раиси: Т.Абдираимов

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?