Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Навбатдаги Очиқ мулоқот.

Навбатдаги Очиқ мулоқот.


Тадбиркорларга яратилаётган қулайликлар, Музработ туманида мавжуд имкониятлар тўғрисида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Очиқ мулоқотда ижтимоий тармоқ фаоллари, журналистлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдуғани Ачилдиев томонидан Тадбиркорларга яратилаётган қулайликлар, Музработ туманида мавжуд имкониятлар тўғрисида тўлиқ маълумот бериб ўтилди.

Бугунги кунда Давлатимиз раҳбарининг кичик бизнес соҳасига қаратаётган алоҳида эътиборлари ва ташаббуслари натижасида тадбиркорлик соҳаси кундан кунга ҳал қилувчи кучга айланиб, иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминлаш ва халқимиз фаровонлигини юксалтиришда тобора катта рол ўйнамоқда.

Дастурда белгиланган вазифлардан келиб чиқиб, туманда 1 та автомагистрал ва темир йўллари бўйида жойлашган ҳудудларда йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳалари, 3 та аҳоли учун қулай транспорт хизматларини ривожлантириш (автобуслар ва микроавтобуслар харид қилиш) лойиҳалари, 107 та енгил коструксияли,
кўчма савдо хизматлари лойиҳалари, 42 та ижтимоий соҳа хизматларини
(МТТ, мактаб, соғлиқни сақлаш) ривожлантиришда хусусий сектор улушини кўпайтириш, ДХШ лойиҳаларини амалга ошириш лойиҳалари, 2 та йирик инвестиция лойиҳалари атрофида хизмат кўрсатиш объектларини барпо этиш лойиҳалари, 49 та қишлоқ хўжалиги соҳасида  хизматларни ривожлантириш, агросервис хизматлари, томорқа хўжалигига комплекс хизматлар кўрсатишни ташкил этиш лойиҳалари, 37 та маҳаллаларда етишмайдиган маиший хизмат кўрсатиш шахобчаларини ташкил этиш лойиҳалари ва норасмий фаолият юритаётган хизмат кўрсатувчи субъектларни легаллаштириш, ўзини ўзи банд қилганларни кўпайтириш асосида йил якунига қадар 465 та иш ўринини яратиш белгилаб олинган.

Дастур асосида бугунги кунда лойиҳа ташаббускорлари аниқлаштириб олинган ҳамда тижорат банклари билан биргаликда лойиҳаларнинг тармоқ жадваллари ишлаб чиқилмоқда.

 Шунингдек, 16 та лойиҳада қурилиш ишлари бошлаб юборилиб, 13 та лойиҳада ишларни бошлаш учун 0,94 га ер майдони аукцион савдосига чиқарилган.

Маҳаллаларда етишмайдиган 15 та лойиҳани ишга тушириш бўйича қулай ер майдонларни танлаш ишлари бошлаб юборилган.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?