"Очиқ Буджет" портали бўйича очиқ семинар бўлиб ўтди.
Музработ туманида Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши котибияти мудири Сайдулла Бердишукурович Абдураимов, вилоят Молия бошқармаси бўлим бошлиғи Чориев Улуғбек Шавкатович ҳамда тумандаги мутассадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида “Очиқ Буджет” порталининг мазмун-моҳияти тўғрисида семинар бўлиб ўтди. Мазкур семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 13-апрелдаги “Буджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сон Қарори ва “Очиқ Буджет” порталининг мазмун-моҳияти ҳамда аҳоли томонидан билдириладиган таклифлар ва тавсиялар тўғрисида маълумотлар берилди.
Бугунги кунда, Музработ туманида Жамоатчилик фикри асосида қурилиш ишларини амалга ошириш "Опен будгет" тизими орқали қилинган ишлар
"Опен буджет" тизими орқали жами 1350,0 миллион сўм пул маблағлари ажратилди.
© Музработ тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025