МУЗРАБОТ ТУМАНИДА ФАОЛИЯТ ЮРИТАЁТГАН
ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ ВА МАХАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ ҲАМДА ТАШКИЛОТЛАР РАҲБАРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
2024-йил 9-ойлик якуни учун тақдим этиладиган 4-ФХ шакли (чораклик) статистика ҳисоботини фермер хўжаликлари 2024-йилнинг 5-октябрдан кечиктирмай;
4-ДХ шакли (чораклик) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари 2024-йилнинг 5-октябридан кечиктирмай;
4-меҳнат шакли (чораклик) статистика ҳисоботини ташкилот ва муассасалар статистика органларига 2024-йилнинг 5-октябридан электрон шаклда тақдим этишлари шарт.
Юқорида қайд этилган чораклик ҳисоботларни my.stat.uz сайтидан шахсий кабинет орқали Эстат- 4.0 иловасидан электрон шаклда ҳисобот тақдим этишлари мумкин.
Статистика ҳисоботларини ўз вақтида тақдим этмаган ёки нотўгри тақдим этган корхона ва ташкилот раҳбарлари ва мас'ул ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг “Расмий статистика тўғрисида”ги қонунининг 40-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўгрисидаги Кодекс”нинг 215-моддасига асосан маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилиши тўғрисида огоҳлантирамиз.
Музработ туман статистика бўлими маъмурияти
Тел: 90-746-50-32
94-464-07-09
95-097-93-90
© Музработ тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025