Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Расмий муносабат

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 29 август куни ижтимоий тармоқлар орқали “Адлия бўлимидан сал ўтганда, ички йўлда колодец очиқлиги ва огоҳлантирувчи белгилар ҳам қўйилмаганлиги” ҳолатидан норозилиги акс этган мурожаат тарқатилди.   

Музработ тумани ҳолкимлиги мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

Музработ тумани марказидаги Амир Темур кўчасидан кўп қаватли хонадонларда яшовчи аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида ўтказилган сув қуврларини бирлаштирувчи колодец қопқоғи, таъмирлаш жараёнидан сўнг ҳақиқатдан ҳам очиқ қолдирилган. Ушбу ички йўлнинг эни 8 метрдан кам бўлмаган ҳамда ҳаракатланиш бир томонлама бўлганлиги ва айланиб ўтиш учун 6 метрдан кам бўлмаган йўл бўлишига қарамасдан ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида юқоридаги кўнгилсизлик юзага келган.

Бугунги кунда ушбу кўчадаги колодец қопқоғи туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан жойига ўрнатилганлигини ва муаммо бартараф этилганлигини маълум қиламиз.

Ушбу муносабатдан норози бўлган тақдирда мурожаатчига белгиланган тартибда фуқаролик судига мурожаат қилиши мумкинлиги тушунтирилади.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?