Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Навбатдаги очиқ мулоқот ўтказилди.

#Очиқ_мулоқот
Навбатдаги очиқ мулоқот ўтказилди.

Бугун туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари ташаббуси билан туман Мактабгача таълим бўлими мудираси Лобар Жумақулова иштирокида “Туман мактабгача таълим бўлими томонидан олиб борилаётган ишлар” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда тумандаги журналист, блогерлар ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари қатнашишди.


Ёш авлодлар таълим-тарбиясини юксалтириш мақсадида Юртимизда кенг кўламли тадбирлар, хусусан, болаларни мактабга тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш, таълим-тарбия жараёнига замонавий ёндашувларни татбиқ этиш, болаларни интелектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш учун барча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари белгиланган.

Шу боис, туманимизда ҳам улкан ишлар олиб борилмоқда. Ҳозирги кунда 17 давлат мактабгача таълим ташкилотлари, 6 та давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таъли ташкилоти ва 108 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритмоқда.

Туманимизнинг 3-7 ёшли болалар сони 13 274 нафарни ташкил этади.

Шундан, 7193 нафар 3-7 ёшли болалар мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланмоқда.        

2 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?