Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
“Корруцсияга қарши курашиш ва ҳаллолик” мавзусида жойларда тарғибот тадбирларини ўтказиш бўйича Музработ тумани Коррупцияга қарши курашиш комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди.

“Корруцсияга қарши курашиш ва ҳаллолик” мавзусида жойларда тарғибот тадбирларини ўтказиш бўйича Музработ тумани Коррупцияга қарши курашиш комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Коррупцияга 2023-йил давомида туманимизда коррупцияга қарши курашиш, коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этилиши ва унинг олдини олиш борасида амалга ошириладиган ишлар, ҳолатлар таҳлили Коррупцияга қарши курашиш комиссиясининг 2023-йил 2-ярим йиллигига мўлжалланган иш режасининг коррупцияга қарши курашиш фаолияти бўйича туманда “Коррупцияга қарши курашиш ва ҳаллолик” мавзусида жойларда фуқароларга коррупцияга қарши курашиш ва коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар, коррупция кўринишларига нисбатан муросасиз муносабатни мустаҳкамлаш, мансабдор шахсларнинг коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларини аниқлаш, коррупсияга оид ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик, бу борада туманда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тарғибот тадбирларини ўтказиш муҳимлиги ҳамда жамиятда шундай иллатлар борки, у маълум бир соҳага эмас, балки бутун жамият тараққиётига тўғананоқ бўлади. Давлатни ич-ичидан емирадиган ана шундай иллат – коррупция ва порахўрликдир. Айнан шу иллат сабабли кўплаб давлатларнинг инқирозга юз тутгани ҳам тарихдан маълумлигини маълумот сифатида айтиб, 2023-йил давомида туманимизда коррупцияга қарши курашиш, коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этилиши ва унинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар, аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб, тасирчан чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлаб ўтилди.

            Коррупцияга қарши курашиш комиссияси аъзолари Тангиров Турсунқул Хўжақулович, Бўрийев Шариф Шойимардоновичлар сўзга чиқишиб, йиғилиш кун тартибидаги масала юзасидан йиғилиш раисининг “Коррупцияга қарши курашиш ва ҳаллолик” мавзусида жойларда фуқароларга тарғибот тадбирларини ўтказиш муҳимлиги тўғрисидаги таклифини маъқулладилар.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?