Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
«Устоз-2020» Миллий танлови ғолибларига 30 млн сўмдан мукофот пули ҳамда Дубайда бўлиб ўтадиган тақдирлаш маросимига йўлланма берилади

Жорий йилда илк бор «Йилнинг энг яхши ўқитувчиси» танлови ўзгача шаклда ўтказилади. Танловда тизимли ислоҳот қилиш учун халқаро тажриба асосида танловни бу йилдан бошлаб вазирлик ходимлари эмас, айнан ўқитувчилар ўтказади.

Танловнинг асосий ташкилотчиси сифатида Ўзбекистон тарихида илк бор «Ўқитувчилар уюшмаси» нодавлат нотижорат ташкилоти иштирок этади.

Танловда 6 та номинация бўйича ғолибларнинг ҳар бирига 30 млн сўм мукофот пули берилади ҳамда ғолиблар ҳар йили Дубай шаҳрида бўлиб ўтадиган Global Teacher Prize 2021 тақдирлаш маросимида иштирок этиш имкониятини қўлга киритади.

Танлов илк бор ҳар йили ўтказиб келинадиган Global Teacher Prize мукофотини ва 36 та мамлакатда ўқитувчиларнинг миллий мусобақаларини ўтказишга ёрдам берадиган Varkey Foundation халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда ўтказилади.

Буларнинг барчаси ўзбек ўқитувчиларининг ўзларини жаҳон ўқитувчилар ҳамжамиятининг бир қисми деб ҳис қилишлари мақсадида амалга оширилган.

Кўп йиллар давомида мусобақа туман, шаҳар, вилоят ва республика босқичларини ўз ичига олган тарзда бўлиб ўтди. Бу сафар барча ўқитувчилар бир вақтнинг ўзида www.ustozmukofoti.uz веб-сайтига ариза юборишлари мумкин ва танлов маълум бир географик ҳудудга тегишли бўлишидан қатъий назар амалга оширилади.

Бундан ташқари, ҳозирги пайтда ўқитувчилар ўз фани бўйича билим билан эмас, балки ўқувчилар билан алоқа ўрнатиш қобилияти, етакчилик, жамиятдаги фаол фуқаролик позицияси, ижодкорлик, ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, шу билан бирга уларни жаҳон ҳамжамиятининг бир қисми сифатида ҳис қилишларига ёрдам бериш каби мезонлар бўйича рақобатлашмоқда.

Аризалар фақат www.ustozmukofoti.uz веб-сайтида қабул қилинади ва шаффофликни таъминлаш учун танлов мезонлари ва шартлари тўғрисидаги барча маълумотлар ҳамда барча ишлар намойиш этилади.

Танлов жорий йилнинг 22 октябридан 16 декабргача ўтказилиб, пандемия шароитида танловнинг 3 босқичидан 2 таси онлайн тарзда ўтказилади.

Сўнгги босқичда финал босқичига чиққан 30 нафар иштирокчи Тошкент вилоятидаги дам олиш оромгоҳида 5 кунлик тренингда иштирок этиб, мазмунли ҳордиқ билан бир қаторда ҳамкасблари билан тажриба алмашиш имконига эга бўлади.

Финалда аниқланган 6 нафар ғолиблар Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган тантанали тадбирда тақдирланади.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?