Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Халқ депутатлари Музработ тумани Кенгаши котибияти тўғрисида  НИЗОМ

Халқ депутатлари Музработ тумани
Кенгаши котибияти тўғрисида

НИЗОМ

 

Халқобод шаҳарчаси – 2021 йил

 

Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Музработ туман Кенгашининг 2020 йил                   28 декабрдаги  06-22/107-сонли қарорига         2-илова 

 

Халқ депутатлари Музработ тумани Кенгаши
котибияти тўғрисида

НИЗОМ

 

  1. Умумий қоидалар

 

  1. Ушбу Низом “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 30 декабрдаги 154–II-сонли Қарори билан тасдиқланган Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий регламенти асосида ишлаб чиқилган бўлиб, халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти (бундан буён матнда Котибият деб юритилади) фаолиятини ташкил этиш тартибини, унинг асосий вазифалари ва функцияларини белгилайди.
  2. Котибият халқ депутатлари Музработ туман Кенгашининг (бундан буён матнда халқ депутатлари туман Кенгаши деб юритилади) доимий фаолият кўрсатувчи ишчи органи бўлиб, маҳаллий Кенгаш, унинг доимий комиссиялари ва депутатлари фаолиятини ташкилий, техникавий ва бошқа жиҳатдан таъминлайди.

Котибият ходимларининг меҳнатга оид муносабатлари халқ депутатлари туман Кенгашининг ваколат муддатига боғлиқ бўлмайди, бундан Котибият мудири мустасно.

  1. Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорларига, халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорларига ва ушбу Низомга амал қилади.
  2. Котибият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда юритади.
  3. Котибият юридик шахс бўлиб, унинг фаолияти Музработ туман маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилади.

Котибиятнинг тузилмаси, низоми, штатлар жадвали, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори ва моддий-техника таъминоти, шунингдек уларни сақлаш харажатлари халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан тасдиқланади.

Котибият Ўзбекистон Республикаси Давлат герби ва ўз номи туширилган муҳрига ҳамда бланкаларига эга бўлади.

Котибият манзили: Музработ тумани, Халқабод шаҳарчаси, Шаффаф маҳалласи, Онадиёр кўчаси 1-уй.

  1. Котибият фаолиятини ташкил этиш, унинг
    вазифалари ва функциялари
  2. Котибият ўз фаолиятини халқ депутатлари туман Кенгаши раиси ҳамда Котибият мудири раҳбарлигида амалга оширади.

Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти  3 нафар ходимдан иборат бўлади.

  1. Котибият мудири тегишли халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари орасидан унинг ваколати муддатига тайинланади.

Котибият ходимлари Котибият мудирининг тавсиясига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

  1. Котибиятнинг асосий вазифалари ва функциялари қуйидагилардан иборат:

халқ депутатлари туман Кенгаши фаолиятини ахборот-таҳлилий, ҳуқуқий, ташкилий ва бошқа жиҳатлардан таъминлаш;

халқ депутатлари туман Кенгаши, унинг доимий комиссияларининг назорат соҳасидаги ваколатларини самарали амалга оширишга кўмаклашиш;

маҳаллий ижро ҳокимияти, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқа идоралар раҳбарлари ва мансабдор шахсларининг ҳисоботлари (ахборотлари) эшитувини ташкил қилишга кўмаклашиш;

халқ депутатлари туман Кенгашида ўтказилиши мўлжалланган тадбирлар режаларининг лойиҳаларини тайёрлаш, халқ депутатлари туман Кенгаши раисининг топшириғига биноан ва доимий комиссияларнинг таклифлари асосида сессия кун тартиби лойиҳасини шакллантириш ҳамда ушбу ҳужжатларни халқ депутатлари туман Кенгаши раисига кўриб чиқиш учун киритиш;

келиб тушган ҳужжатлар асосида ахборот, таҳлилий ва бошқа материалларни тайёрлаш;

халқ депутатлари туман Кенгаши раиси ва депутатлар томонидан юридик ва жисмоний шахсларни қабул қилиш билан боғлиқ ишларни ташкил этиш ҳамда мурожаатларнинг ҳисобини юритиш ва уларнинг ижросини назорат қилиш;

халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан юборилган депутат сўровлари ва уларнинг натижаларини мониторинг қилиб бориш;

халқ депутатлари туман Кенгаши раисининг топшириқлари ижроси устидан назорат олиб бориш;

халқ депутатлари туман Кенгаши фаолиятига оид тадбирлар тўғрисидаги хабарлар тайёрланишини ва оммавий ахборот воситаларида чоп этилишини, маҳаллий Кенгашнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилишини ташкил этиш;

халқ депутатлари туман Кенгаши ва унинг доимий комиссиялари муҳокамасига киритиладиган масалалар юзасидан материаллар ва таклифлар тайёрланишига кўмаклашиш;

халқ депутатлари туман Кенгаши раиси топшириғига биноан халқ депутатлари туман Кенгаши ваколатига тааллуқли ҳуқуқий масалалар юзасидан хулосалар тайёрланишини ташкил этиш;

халқ депутатлари туман Кенгаши ва унинг доимий комиссиялари қарорлари лойиҳаларининг Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, шунингдек юридик техника талабларига мувофиқлигини кўриб чиқиш, мазкур ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш, норматив-ҳуқуқий тусга эга қарорларнинг халқ депутатлари туман Кенгаши муҳокамасига киритилишидан олдин туман адлия бўлимида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини ташкил қилиш;

халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссияларига назорат-таҳлил ишларини амалга ошириш бўйича ташкилий, услубий, ахборот ва маслаҳат йўсинидаги хизмат кўрсатилишини таъминлаш;

халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссиялари томонидан семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларнинг ташкил этилиши ва ўтказилишига кўмаклашиш, ушбу тадбирларга оммавий ахборот воситалари вакилларини жалб қилиш;

халқ депутатлари туман Кенгаши сессиялари ишига ва депутатларига ташкилий ҳамда ахборот йўсинидаги хизмат кўрсатилишини ҳамда маҳаллий Кенгаш сессиялари материаллари лойиҳаларининг депутатларга етказилишини таъминлаш;

халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларига ўз ваколатларини амалга оширишда кўмаклашиш ҳамда уни тегишли ҳуқуқий-ахборот материаллари билан таъминлаш;

халқ депутатлари туман Кенгашига юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқишга кўмаклашиш, мурожаатларнинг ҳисобини юритиш ҳамда рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш, шунингдек уларни тегишли давлат органларига ва бошқа идораларга юбориш, мазкур мурожаатларнинг кўриб чиқилишини назорат қилиб бориш;

халқ депутатлари туман Кенгашига келиб тушадиган ҳамда ташкилот ва идораларга юбориладиган хат-ҳужжатларнинг ҳисобини юритиш;

халқ депутатлари туман Кенгаши фаолияти тўғрисида ҳар ой якуни бўйича таҳлилий ахборот тайёрлаш;

халқ депутатлари туман Кенгаши ва унинг раиси, Котибият мудирининг топшириқларига мувофиқ бошқа вазифалар ва функцияларни амалга ошириш.

  1. Котибият мудири:

Котибият ишига бевосита раҳбарлик қилади, Котибият ходимларининг ишини ташкил қилади ҳамда Котибият зиммасига юклатилган вазифалар ўз вақтида сифатли ижро этилишига шахсан жавоб беради;

халқ депутатлари туман Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси ҳамда Сенат девонининг тегишли бўлинмаси ҳамда Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;

киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқади, уларнинг такомилига етказилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди;

тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

Котибият ходимлари ўртасида вазифалар тақсимотини, шунингдек Котибиятнинг иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши муҳокамасига киритиш учун халқ депутатлари туман Кенгаши раисига тақдим этади;

халқ депутатлари туман Кенгаши, унинг доимий комиссиялари томонидан ўтказиладиган тадбирларни ташкил қилади ва уларда иштирок этади;

иш юритиш белгиланган тартибда олиб борилишини таъминлайди, чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;

тасдиқланган тузилмага ва штатлар жадвалига мувофиқ Котибият ходимлари лавозимига номзодларни тавсия этади, кадрлар захирасини шакллантиради;

Котибият ходимларининг касбий даражасини ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга жавобгарлик чораларини қўллаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши раисига киритади.

  1. Котибият ходимлари:

ўз зиммасига юклатилган вазифалар ўз вақтида сифатли ижро этилишига шахсан жавоб беради;

тегишли давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари, бошқа идоралар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама пухта таҳлил қилади, улар бўйича таҳлилий материалларни ва эксперт таклифларини тайёрлайди, шунингдек уларнинг белгиланган тартибда келишилишини таъминлайди;

тайёрланган материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Котибият мудирига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Котибият мудирига киритади;

халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ва уларнинг қўмиталари, комиссияларининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгаши қарорларининг ижро этилишини таҳлил қилади;

халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан ўтказиладиган мажлисларда, ўзига бириктирилган масалалар бўйича доимий комиссиялар мажлисларида белгиланган тартибда иштирок этади;

сиёсий партиялар депутатлик гуруҳлари томонидан халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясига киритиладиган масалаларни Котибият мудирига тақдим этиб боради;

халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссиялари йиғилишларини ташкиллаштиради;

халқ депутатлари туман Кенгаши ва Котибият мудирининг топшириқларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.

III. Якунловчи қоидалар

  1. Котибият тўғрисида низомни қабул қилиш, унга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш масалалари юзасидан қарорлар халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясида депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
  2. Котибият тўғрисида низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги таклифлар халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссиялари, депутатлар гуруҳлари, партия гуруҳлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан киритилиши мумкин.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?
Аъло
100%
Яхши
86%
Қониқарли
82%
Қониқарсиз
93%
Жами: 668 овоз берилди.