Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Фирибгарлик қилиб тузалмаган шахсга жазо кўрилди

Фирибгарлик қилиб тузалмаган шахсга жазо кўрилди

Тошпўлатов Шарофиддин (исми шарифи ўзгартирилган) фиригбарлик билан судланганлигига қарамасдан ўзига тўғри хулоса чиқармасдан 2020 йил 7 июнь куни Музработ тумани, “Боғи эрам” маҳалласида яшовчи Аминов Юсуфалининг яшаш уйига келиб, ўзини “Шахобиддин” деб таништириб, Аминов Юсуфалинининг 9 бош қўйларини жами 11.600.000 сўмга савдо қилиб, 1.500.000 сўм пулларни бериб, қолган пулларни қўйларни Термиз шаҳрига олиб бориб берганидан сўнг қўйларни олиб бориб берган такси ҳайдовчисидан бериб юборишлигини ваъда қилиб, қолган 10.100.000 сўм пулларни Аминов Юсуфалига  бермасдан ўзининг шахсий эҳтиёжига сарфлаб юборган.

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди Турақулов Шухратни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топиб, зарарни қопламаганлиги, илгари судланиб жазо муддатини ўтаб юрганлигини инобатга олиб унга озодликни маҳрум қилиш жазоси тайинлади.

 

ЖИБ Музработ туман с уди раиси:Т.Абдираимов

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?