Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Давлат ғазнасини талон тарож қилган шахсга нисбатан жазо тайинланди

Давлат ғазнасини талон тарож қилган шахсга нисбатан жазо тайинланди

Турақулов Шухрат (исми шарифи ўзгартирилган),
2017 йил 13 декабрь кунидан ҳозирги кунга қадар Музработ тумани Халқ таълими бўлими Ҳисоб-китоб ҳисобчиси лавозимида ишлаб келиб, мансабдор шахс бўла туриб, ғаразгўйлик ёки бошқа манфаатларни кўзлаб, бир гуруҳ шахслар билан ўзаро жиноий тил бириктириб жами 6.310.620 сўм пул маблағини ўзининг пластик картасига юклаб олиб, ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб, ўзганинг мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган, бундан ташқари жавобгарликка торилмай қолганидан фойдаланиб, 26.846.786  сўм пул маблағларини кўрсатиб, уларнинг имзоларини сохталаштириб қўйишиб, нақд пул маблағларини ўзларининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб, ўзганинг мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган, қилган жинояти учун жавобгарликка торилмай қолганидан фойдаланиб жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2018-2020 йиллар давомида, ўзига бириктирилган мактаб ходимларига  иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ортиқча ҳисоблаб жами 11.336.130  иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаб, растрата йўли билан талон-торож қилган.

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди Турақулов Шухратни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “г” банди ва 209-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топиб, зарарни қоплаганлигини инобатга олиб унга озодликни маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлади.

 

ЖИБ Музработ туман суди раиси: Т.Абдираимов

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?