Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Гиёҳвандлик билан шуғулланган шахсга нисбатан жазо тайинланди

Гиёҳвандлик билан шуғулланган шахсга нисбатан жазо тайинланди.

Чориев Фурқат (исми шарифи ўзгартирилган) Музработ туман ИИБ нинг тезкор маълумотлари ҳамда «Х» исмли махфий шахснинг аризасига кўра, Музработ туман ИИБ ЖҚБ ҳодимлари томонидан 2021 йил 22 апрель куни Музработ тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир жараёнида, Чориев Фурқатнинг ёнлари икки нафар ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганда унинг эгнида бўлган қора рангли спорт курткасининг ўнг ён чўнтагидан қора рангли селофанга қадоқланган тўқ яшил рангли “гашиш” гиёхванд моддасига ўҳшаш модда борлиги аниқланиб, ушбу модда тегишли тартибда холислар иштирокида текшириб кўришлик учун ҳужжатлаштирилиб олинган.

Вилоят ИИВ ЭКБМнинг 23.04.2021 йилдаги №143-сонли хулосаларига кўра, Ф.Чориевнинг эгнида бўлган қора рангли спорт курткасининг ўнг ён чўнтагидан топилган қора рангли селофанга қадоқланган тўқ яшил рангли модда таркибида фаол гиёхванд модда тетрагидроканнабинол мавжудлиги ва соф вазни 0,47 грамм бўлган “гашиш” гиёхванд моддаси эканлиги аниқланган. 

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди Хасанов Норбекни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,97-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топиб, озодликни маҳрум қилиш жазоси тайинлади.

 

ЖИБ Музработ туман суди раиси: Т.Абдираимов

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?