Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Тадбиркорларни чув туширган фирибгарга нисбатан суд ҳукми ўқилдли

Тадбиркорларни чув туширган фирибгарга нисбатан суд ҳукми ўқилдли

Ибрагимов Икром (исми шарифи ўзгартирилган), ўзгалар мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, 2020 йил апрель ойида ўзига илгаридан таниш бўлган маҳалласида яшовчи ЯТТ Б.Олимовга АТБ Агробанк Музработ филиалидан сизнинг номингизга кредит чиқарайлик, кредит пули эвазига сизнинг устахонангизга ҳам керакли бўлган нарса-буюмларни сотиб олиб бераман деб, унинг ишончига кириб, 2020 йил июнь ойида ушбу банкдан Б.Набиевнинг номига ҳунармандчиликни ривожлантириш учун жами 25.000.000 сўм миқдордаги кредит пулларини чиқариб, Б.Набиевни ишончини суиистеъмол қилиб, ваъда қилган буюмларини олиб бермасдан, кредит пулларини ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган, Бундан ташқари, жавобгарликка тортилмай қолганидан фойдаланиб Ибрагимов Икром 2020 йил ноябрь ойида ўзига илгаридан таниш бўлган Музработ тумани «Фидокор» маҳалласида яшовчи Қиличев Хатамов Мўминжонга Хитой Халқ Республикасидан гуруч чиқарадиган завод олиб келиш мақсадида банкдан 100.000 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи олмоқчи бўлган вақтида, унга кредит чиқариш учун гаровга қўйиладиган, катта миқдорда баҳоланадиган кўчмас мулк топиб беришни ваъда қилиб, унинг ишончига кириб, 2021 йил январь ойи бошларида ундан жами 15.000.000 сўм пулларни олиб, кредит ҳам чиқариб бермасдан, кредитга гаров сифатида қўйиладиган кўчмас мулк топиб бермасдан, ундан олган пулларини ўзининг шаҳсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди Ибрагимов Икромни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топиб, жабрланувчиларнинг даъвоси йўқлигини, зарарни қоплаганлигини инобатга олган ҳолда уларга нисбатан озодликдан махрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлади.

 

ЖИБ Музработ туман суди раиси:  Т.Абдираимов

 

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?