Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
“Талон тарожнинг олди олинди”

Талон тарожнинг олди олинди

Судланувчи Холиқов Жўра (исми шарифи ўзгартирилган), Музработ тумани, “Тонг юлдузи” маҳалласида жойлашган “Аму-Сурхон” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси тасарруфидаги Навбаҳор насос станцияси бошлиғи лавозимида хизмат қилиб келиб, 2021 йил 25 апрель куни ўзи раҳбарлик қилаётган станцияга тегишли бўлган d-1220 мм. ҳажмли 19,90 метрли темир труба продовларни Шўрчи туманида яшовчи Қурбанов Абдурайим ноқонуний равишда 5 миллион сўмга олдиндан ўзаро келишилган ҳолда сотаётган вақтда Музработ тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ушланиб, ўзининг жиноий ҳаракатларини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатда охирига етказа олмасдан, жиноят содир этиб, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, яъни ўзига ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилишга суиқасд қилиш жиноятини қасддан содир этган.

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди Холиқов Жўрани Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,167-моддаси 2-қисми “г” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топиб, зарар қопланганлиги мунособати билан озодликдан махрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлади.

Жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг раиси:  Т.Абдираимов

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?