Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Музработ тумани ҳокимлиги
Оила турмуш доирасида хуқуқбузарлик ва жиноятиликни олдини олиш, оғир шикаст етказиш жинояти тушунчаси жавобгарлик асослари

 

Оила турмуш доирасида хуқуқбузарлик ва жиноятиликни олдини олиш, оғир шикаст етказиш жинояти тушунчаси жавобгарлик асослари

Оила-инсон тафаккурининг олий маҳсули. Зотан, бу мўъжаз маскан умримизга мазмун, ҳаётимизга файз берибгина қолмай, жамият равнақи, юрт тараққиётида муҳим ўрин тутади. Айни чоғда оиладаги тотувлик ва аҳиллик кишининг онгу шуурида ҳаётга муҳаббат, касбга садоқат, атрофдагиларга нисбатан ҳурмат ва эътибор сингари юксак инсоний фазилатларни ҳам шакллантиради.

Соғлом муҳит қарор топган оилалар юрт корига ярайдиган, эл хизматига камарбаста бўла оладиган фарзандларни тарбиялаб, камолга етказишнинг энг асосий омилларидан биридир. Шу боисдан ҳам мамлакатимизда оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, уни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган. Президент Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек, “Биз учун муқаддас бўлган оила асосларини янада мустаҳкамлаш, хонадонларда тинчлик-хотиржамлик, аҳиллик ва ўзаро ҳурмат муҳитини яратиш, маънавий-маърифий ишларни аниқ мазмун билан тўлдиришдан иборат бўлмоғи зарур. Аёллар ўртасида жиноятчилик, оилаларда ажралишлар кўпайгани, ёшларнинг турли диний-экстремистик оқимлар ва террористик ташкилотлар таъсирига тушиши каби халқимизга хос бўлмаган аччиқ ва нохуш масалалар билан боғлиқ”.

Статистик таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, оиласи парокандаликка юз тутган шахсларнинг аксарияти носоғлом турмуш кечиришга одатланган. Табиийки, бу унинг саломатлиги, хулқ-атворига салбий таъсир кўрсатмасдан қолмайди. Яна ҳам аниқроғи, ёлғиз яшаш оқибатида ичкиликни, тараллабедод ҳаёт кечиришни одат қилган шахслар кўпгина ҳолларда турли ҳуқуқбузарлик содир этишдан, жамиятда ўрнатилган ахлоқ-одоб қоидаларига риоя этмасликдан ўзини тия олмайди, ўзининг ҳатти-ҳаракатини назорат қилишни сусайтириб юборади. Қолаверса, фарзандидан алоҳида турмуш кечира бошлаган ота ёки она зиммасидаги масъулиятни ҳам секин-аста унутади. Натижада вояга етмаган болаларнинг моддий таъминоти учун алимент ундириш билан боғлиқ муаммо юзага келади. Бу ўз-ўзидан тегишли давлат органларининг иш юкламаси ортишига сабаб бўлади. Бундай кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш ва бартараф этиш учун оилаларнинг барбод бўлишига йўл қўймаслик, ажралишларнинг сабабларини аниқлаш ва низоларни тинч йўл билан ҳал этиш юзасидан муайян чора-тадбирларни амалга ошириш лозим.          

Оила турмуш доирасидаги ҳуқуқбузарликларни олдини олинмаса, ушбу майда ҳуқуқбузарликлар келажакда жиноятга айлниб кетиши мумкин  Шу мунособат билан оила турмуш доирасида ҳуқуқбузарлик содир этувчи оилаларни кенг жамоатчилик назоратига олиш лозим.

Мисол учун жиноят ўтган даврга нисбатан кўпайганлиги, мисол тариқасида  Қурбонов Абдулла(исми шарифи ўзгатирилган)  2020 йил 13 март куни соат  18:30 ларда, Музработ тумани «Деҳқонобод» маҳалласи худудидаги ички йўлда ўзига илгаридан таниш бўлган маҳалласида яшовчи қариндоши (холасининг ўғли) Абдуманнонов Салом билан ўрталарида илгаридан давом этиб келаётган низолари туфайли жанжаллашиб қолишиб, жанжал вақтида А.Қурбоонов қасддан ерда турган тош билан С.Абдуманноновнинг пешона сохасига бир марта уриб, унга «хаёт учун ҳавфли бўлган оғир» тан жароҳати етказган, Қурбонов Абдуллага  Ўзбекистон Республикаси ЖК 104-моддаси
1-қисми билан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганлиги ушбу маҳаллада профилактик тадбирлар ўз вақтида олиб борилмаганлиги сабабли фуқарога нисбатан оғир тан жароҳати етказилганлиги ачинарли ҳолатдир.

ЖИБ Музработ туман суди раиси: Т.Абдираимов

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?